Aylant
Айлант, сассиқ дарахт (Аилантҳус) – айлантдошлар (симарубдошлар) оиласига мансуб дарахтлар туркуми, 10 тача тури ма’лум. Шарқий Осиё ва Ҳиндистонда кўпроқ тарқалган. Украина, Қрим, Шимолий Кавказ, Беларус ва Ўрта Осиёда новча Айлант ёки Хитой зарангги (Айлант алтиссима) деган бир тури хушманзара ўсимлик сифатида ўстирилади. Шу тур Ўзбекистонда (умуман Ўрта Осиёда) ҳам ўстирилади. Айлантнинг барглари йирик, пацимон мураккаб, бадбўй. Гуллари майда, икки жинсли (ба’зи турларида бир жинсли), шингил тўпгулларга йиғилган Айлант тез ўсади. Деярли барча турлари мебел тайёрлашда, қурилиш материали сифатида, буюмлар ясашда ҳамда қоғоз тайёрлашда ишлатилади. Хитойда Айлант барги билан айлант ипак қурти боқилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |