Aymen Abdennur
Аймен Абденнур [1](арабча: أيمن عبد النور) — тунислик футболчи, Қатарнинг " Умм Салал " клуби ва Тунис терма жамоасида ҳимоячи сифатида фаолият олиб боради.
| Аймен Абденнур | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Умумий ма'лумотлар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Туг`илган |
6-август 1989-йил (33 ёш) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Фуқаролиги | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи |
186 cм | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Вазни |
85 кг | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Позицияси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Клуб ҳақида ма'лумотлариклубе | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Клуб | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Рақам |
23 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Жамоалардаги фаолияти
Абденнур „Этоиле ду Саҳел“ клубининг битирувчиси ҳисобланади. 2008-йилда Тунис чемпионатида жамоа сафида дебют қилди. 10-январ куни „Бизертин“га қарши кечган дуэлда Аймен клуб учун биринчи голини киритган[2]. Биринчи мавсумида у 21 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва жамоанинг энг ёш футболчиси бўлгани учун ҳам мухлислар севимлисига айланган эди. 2010-йилнинг 14-январида Аймен Германиянинг „Вердер“ клубига кейинчалик сотиб олиш имконияти билан олти ойлик ижарага ўтган[3]. 16-январ куни Франкфуртнинг „Айнтрахт“ига қарши ўйинда у Бундеслигада дебют қилди[4].
2011-йилнинг ёзида Абденнур Франсиянинг „Тулуза“ клуби билан 4 йиллик шартнома имзолади. 6-август куни „Ажаccио“га қарши ўйинда Аймен Лига 1да дебют қилган[5]. 2012-йилнинг 26-февралида у клуб сафидаги илк голини „Сошо“ дарвозасига киритган[6]. 2012-йилда Аймен яхшиланган шартлар асосида Тулуза билан шартномасини 2016-йилгача узайтирган.
2014-йил бошида Абденнур ижара асосида Монакога ўтган[7]. 29-март куни „Эвиан“га қарши ўйинда у янги клубида дебют қилган[8]. Мавсум охирида „Монако“ Айменнинг трансферини 13 миллион еврога сотиб олди ҳамда 4 йиллик шартнома имзолаган[9]. 9-декабр куни Чемпионлар лигаси доирасида Санкт-Петербургнинг „Зенит“ жамоасига қарши ўйинда Абденнур жамоаси учун биринчи голини рақиб дарвозасига киритди[10].
Халқаро мартабаси
Клубдаги ишончли ўйини туфайли 2009-йилда Абденнур 20 ёшида Тунис терма жамоасида дебют қилган[11]. 2011-йил 5-июн куни у миллий терма жамоадаги илк голини 2012-йил Африка Миллатлар Кубоги саралаш босқичи доирасида Чадга қарши ўйинда киритди[12]. 2012-йилда Аймен Африка Миллатлар Кубогига даъвогарлик қилганди. Турнирда у Нигер, Марокаш, Габон ва Гана жамоаларига қарши жангларда қатнашган эди[13][14].
2013-йилда Абденнур иккинчи марта турнирда қатнашди[15]. У Того , Кот-дъИвуар ва Жазоир га қарши учрашувларда қатнашган[16][17].
2015-йилда Аймен учинчи марта Экваториал Гвинеядаги Африка Миллатлар Кубогида иштирок этди[18][19]. Турнирда у Конго ДР , Кабо-Верде, Замбия ва мусобақа мезбони Экваториал Гвинея жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушди[20][21].
Тунис учун голлари
| Йў. | сана | Жой | Рақиб | Ҳисоб | Натижа | Мусобақа |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2011-йил 5- июн | Олимпия стадиони, Соуссе Тунис | Чад | 2: 0 | 5: 0 | 2018 WCҲ саралаш CАН-2012 |
| 2 | 2016- йил 9- октябр | Мустафо Бен Жанет стадиони, Монастир Тунис | 1: 0 | 2: 0 | ЖCҲ-2018 саралаш босқичи |
Манбалар
- ↑ Аймен Абденноур // Трансфермаркт.cом (мн.) — 2000.
- ↑ „Этуаль дю Сахель вс. Бизертен 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2009-йил 10-январ). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
- ↑ „Оффиcиэл — Абденноур прêтé ау Wердер Брêме“ (фр). этоиле-ду-саҳел.cом (2010-йил 14-январ). 2010-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Айнтрахт Франкфурт вс. Вердер 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2010-йил 16-январ). 2013-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
- ↑ „Аяччо вс. Тулуза 0:2“ (эн). соccерwай.cом (2011-йил 6-август). 2013-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
- ↑ „Тулуза вс. Сошо 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2012-йил 26-феврал). 2013-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
- ↑ „Аймен Абденноур ноувеау ренфорт дéфенсиф“ (фр). АС Монаcо ФC (2014-йил 31-январ). 2014-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Эвиан вс. Монако 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 29-март). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-сентябр.
- ↑ „Абденноур дéфинитивемент монéгасқуэ“ (фр). АС Монаcо ФC (2014-йил 4-июл). 2014-йил 19-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Монако вс. Зенит 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2014-йил 9-декабр). 2015-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-сентябр.
- ↑ „Марокко вс. Тунис 1:2“ (эн). соccерwай.cом (2012-йил 23-январ). 2017-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-сентябр.
- ↑ „Нигер вс. Тунис 1:2“ (эн). соccерwай.cом (2012-йил 27-январ). 2017-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-сентябр.
- ↑ „Габон вс. Тунис 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2012-йил 31-январ). 2015-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-сентябр.
- ↑ „Гана вс. Тунис 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2012-йил 5-феврал). 2017-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-сентябр.
- ↑ „Того вс. Тунис 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2013-йил 30-январ). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
- ↑ „Тунис вс. Алжир 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2013-йил 22-январ). 2017-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
- ↑ „Кот-д’Ивуар вс. Тунис 3:0“ (эн). соccерwай.cом (2013-йил 26-январ). 2015-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
- ↑ „Замбия вс. Тунис 1:2“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 22-январ). 2015-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-сентябр.
- ↑ „Тунис вс. Кабо-Верде 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 18-январ). 2015-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-сентябр.
- ↑ „ДР Конго вс. Тунис 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 26-январ). 2015-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-сентябр.
- ↑ „Тунис вс. Экваториальная Гвинея 1:2“ (эн). соccерwай.cом (2015-йил 31-январ). 2016-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-сентябр.