Аймен Ҳусайн Ғазбон (арабча: أيمن حسين‎‎; 1996-йил 21-январ) – ироқлик профессионал футболчи, Ироқ Премер-лигасининг „Ал-Қува Ал-Жавия“ клуби ва Ироқ терма жамоаси ҳужумчиси.

Аймен Ҳуссеин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Аймен Ҳуссеин Гҳадҳбан Ал Мафреажй
Таваллуд санаси 1996-йил 21-январ (1996-01-21) (30 ёш)
Таваллуд жойи Ҳаwижа, Каркук, Ироқ
Бўйи 1.89 м[1]
Амплуаси Страйкер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ал-Қуwа Ал-Жаwия
Рақами 9
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2009—2011 Ал-Алам[2]
2011—2012 Туз ФC
2012—2013 Гас Ал-Шамал
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013—2014 Дуҳок (1)
2015—2017 Ал-Нафт 37 (21)
2017—2018 Ал-Шорта 5 (5)
2018 Ал-Нафт 22 (11)
2018—2019 Сфахиэн 6 (4)
2019—2021 Ал-Қуwа Ал-Жаwия 33 (26)
2021—2022 Умм Салал 22 (11)
2022—2023 Ал-Маркҳия 10 (6)
2023 Ал-Жазира 10 (1)
2023 Ража CА 5 (0)
2023—2024 Ал-Қуwа Ал-Жаwия 33 (27)
2024— Ал-Кҳор 11 (0)
2025— →  Ал-Wакраҳ 1 (0)
Миллий терма жамоа‡
2014—2015 Ироқ У20 3 (1)
2015—2018 Ироқ У23 14 (11)
2015— Ироқ 84 (31)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2023-йил 5-октябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2024-йил 19-январ учун)

Клуб фаолияти

Ал Шорта

2017-йил 22-августда Ҳусайн Ироқнинг „Ал Шорта“ клуби билан шартнома имзолади[3]. У 21-ноябр куни дебютини ўтказди ва биринчи ўйинда „Карбало“ жамоасига қарши ўйинда гол урди[4]. У иккинчи ўйинида иккита гол урди, „Ал-Баҳри“ жамоаси устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган[5][6] Кейинчалик яна иккита ўйинда гол урди ва ўзининг голли рекордини кетма-кет тўртта ўйинга етказган[7]. Бешинчи ўйинда[8][9] Аймен сўнгги дақиқада пеналтидан гол уролмади ва голлар сериясини тугатди[10]. Аймен 2018-йилда Хитойда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ироқ У-23 жамоасига қўшилиш учун Ал-Шорта жамоасини тарк этган. Мусобоқадан қайтганидан сўнг „Ал Шўрта“ клубини тарк этади.

Ал Нафт

2018-йилнинг 2-февралида у ўзининг собиқ клуби „Ал-Нафт“ клубига[11] севимли мураббийи Ҳасан Аҳмад билан қайтган[12]. Аймен „Ал Нафт“ жамоаси билан биринчи ўйинини „Ал-Ҳудоод“ ФC гклубиа қарши бошлади. У „Ал Нафт“ билан мавсумни лигада 22 ўйинда 11 гол билан якунлаган[13]. Жамоа 3-ўринни эгаллади. CС Сфахиэн клубига қарши 1-1 ўйинидан кейин келишмовчиликлар туфайли „Ал-Нафт“ жамоасидан кетган[14][15][16][17].

CС Сфахиэн

2018-йилнинг 15-сентябр куни Туниснинг „Сфаксиэн“ клуби ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида Аймен билан шартнома имзолаганини эълон қилган[18].

Умму Салал

2021-йилнинг ёзида Аймен Қатарнинг Умм Салал жамоасига қўшилган[19].

Ража CА

2023-йил 23-августда у Марокашнинг Ража CА жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолаган[20].

Терма жамоадаги иштирок

Аймен илк бор Ироқни 2015-йилда ҳимоя қилган, Ироқ У-23 терма жамоасида ўйнаган. У 2016-йилда Қатарда бўлиб ўтган АФC У-23 Осиё кубогига чақирилган эди[21]. У учинчи ўрин учун плей-офф ўйинида ғалаба голини урди ва Ироқ бронза медалини қўлга киритди. Натижада Ироқ 2016-йилги Рио Олимпиада ўйинларига Йўлланма олди[22][23]. Аймен Сурияга қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олиб, мусобоқага боришига тўсқинлик қилди. Кейинги йили Аймен 2018-йилги У-23 Осиё чемпионати саралашида иштирок этди ва Афғонистонга қарши биринчи ўйинда 5 та гол урган[24]. Шунингдек, у Саудия Арабистони дарвозасига яна бир гол урди ва Ироқ уч ўйинда ҳам ғалаба қозонди ва 2018-йилги У-23 Осиё чемпионатига йўлланма олди[25]. Ироқ чорак финалга қадар етиб борди ва Аймен турнир давомида учта ўйинда иккита гол урган.

2015-йилнинг 26-августида Аймен ўзининг миллий терма жамоадаги дебютини[26] Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида ўтказган. У биринчи голини 2017-йил 5-сентябрда БАА терма жамоасига қарши ўйинда[27] жаҳон чемпионати саралаш ўйинида киритган. У 23-Араб кўрфази кубогига чақирилган ва Ироқ ярим финалга қадар етиб борган.

Терма жамоада голлар

Баллар ва натижалар биринчи бўлиб Ироқнинг голлари рўйхатини кўрсатади[28].
№ Дате Стадион Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобоқа
1. 5 Септембер 2017 Амман Интернатионал Стадиум, Амман  Бирлашган Араб Амирликлари 1–0 1–0 2018 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
2. 26 Марч 2019 Басра Интернатионал Стадиум, Басра  Иордания 1–1 3–2 2019 Халқаро дўстлик чемпионати
3. 27 Жануарй 2021  Кувайт 2–1 2–1 Ўртоқлик учрашуви
4. 29 Май 2021 Ал Файҳаа Стадиум, Басра    Непал 3–2 6–2
5. 4–2
6. 12 Оcтобер 2021 Забеэл Стадиум, Дубаи  Бирлашган Араб Амирликлари 2–1 2–2 2022 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
7. 1 Фебруарй 2022 Саида Муниcипал Стадиум, Сидон  Ливан 1–0 1–1
8. 18 Марч 2022 Ал-Мадина Стадиум, Багҳдад  Замбиа 3–1 3–1 Ўртоқлик учрашуви
9. 29 Марч 2022 Ал-Рашид Стадиум, Дубаи  Сурия 1–1 1–1 2022 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
10. 23 Септембер 2022 Кинг Абдуллаҳ ИИ Стадиум, Амман  Уммон 1–1 1–1 2022 Иордания халқаро турнири
11. 26 Септембер 2022 Амман Интернатионал Стадиум, Амман  Сурия 1–0 1–0
12. 12 Жануарй 2023 Басра Интернатионал Стадиум, Басра  Яман 3–0 5–0 25-Араб кўрфази кубоги
13. 4–0
14. 16 Жануарй 2023  Қатар 2–1 2–1
15. 7 Септембер 2023 700тҳ Анниверсарй Стадиум, Чианг Маи  Ҳиндистон 2–2 2–2 Қирол кубоги 2023
16. 10 Септембер 2023  Таиланд 1–0 2–2
17. 17 Оcтобер 2023 Амман Интернатионал Стадиум, Амман  Иордания 1–1 2–2 2023 Иордания халқаро турнири
18. 15 Жануарй 2024 Аҳмад бин Али Стадиум, Ал Райян  Индонезия 3–1 3–1 АФC Осиё Кубоги 2023
19. 19 Жануарй 2024 Эдуcатион Cитй Стадиум, Ал Райян  Япония 1–0 2–1
20. 2–0

Ўйин услуби

Аймен ҳужумнинг олдида ўйнай оладиган типик тўлиқ ҳужумчи сифатида кўрилади. Унинг қобиляти юқори даражада бахоланмаган бўлсада, лекин унинг тўпурарлик ҳислати кўпчиликни ҳайрон қолдирган. Унинг ўнг оёғи кучли зарбага эга. У ўзининг катта бўйи, жисмоний кучи ва меҳнацеварлиги билан ҳам машҳур. 2015-йилдан бери у собиқ халқаро ҳужумчи ироқлик Юнис Маҳмуднинг энг яхши меросхўри сифатида кўрилмоқда.

Шахсий ҳаёт

Аймен 1996-йилда[29][23] Киркукнинг жануби-ғарбий қисмидаги Ар-Риёд туманидаги Ал-Сафра қишлоғида туғилган. Қишлоқ ИШИД назорат остида бўлган Ҳавижа туманида жойлашган эди. ИШИДга қарши бу ҳудудда 2014-йилдан 2017-йилгача коалиция тарафидан ҳаво ҳужумлари амалга оширилган. Исёнчилар 2003-йилда Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилганидан бери қишлоқдаги нефт қувурларини тез-тез нишонга олган ва ҳар куни бомба ўрнатилган автомобиллар ва қўлбола портловчи қурилмалар Айменлар ҳаётининг оддий қисмидир. Унинг отаси, Ироқ армиясида офицер, 2008-йилда Ал-Қоида террористик ҳужуми натижасида ўлдирилган[23]. Унинг акаси ИШИД томонидан ўғирлаб кетилган ва унинг қаердалиги ҳозирча номаълум[23]. Оиласининг қолган аъзолари 2014-йилда Ироқнинг хавфсиз ҳудудларига кўчирилган эди[30][31].

Ютуқлар

CС Сфахиэн

  • Тунис кубоги : 2018/2019

Ал-Қува ал-Жавия

  • Ироқ Премер-лигаси : 2020/2021
  • Ироқ Англия кубоги : 2020/2021

Ироқ

Индивидуал

  • Ироқ Премер-лигаси тўпурари: 2020/2021 (22 гол)
  • Кўрфаз кубоги қўшма тўпурари: 2023 (3 гол)

Манбалар

  1. ↑ „АФC Асиан Cуп Сқуад лист“ (ПДФ). 2018-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-март.
  2. ↑ „Ирақи Профессионал Плаерс“ (эн).
  3. ↑ „| Аймен Ҳуэссин жоинс Ал Шорта“ (эн). 2023-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-август.
  4. ↑ „Аймен Ҳуссеин воллейс ин а гоал афтер жуст 61 сеcондс ас Ал-Шорта ретурн фром Карбала wитҳ алл тҳреэ поинц он #ИПЛ Матчдай Оне!“ (эн).
  5. ↑ Гоал агаинст Ал-Баҳри 2 (инглизча)
  6. ↑ Гоал агаинст Ал-Баҳри 1, 2017-11-26, 5 Април 2023да асл нусхадан архивланди, қаралди: 9 Деcембер 2018
  7. ↑ Гоал агаинст Ал-Ҳудоод, 2017-12-09, 5 Април 2023да асл нусхадан архивланди, қаралди: 9 Деcембер 2018
  8. ↑ Гоал агаинст Захо, 2017-12-04
  9. ↑ Wастед гоалс, 2017-12-11, 5 Април 2023да асл нусхадан архивланди, қаралди: 30 Жулй 2018
  10. ↑ миссед пеналтй, 2017-12-14, 5 Април 2023да асл нусхадан архивланди, қаралди: 9 Деcембер 2018
  11. ↑ „Ретурнед то Ал Нафт“ (эн) (2018-йил 2-феврал).[сайт ишламайди]
  12. ↑ Аймен: Ҳассан Аҳмед ис а глобал cоач, 2018-06-26, 5 Април 2023да асл нусхадан архивланди, қаралди: 9 Деcембер 2018
  13. ↑ „Ал-Нафт“ (эн). 2023-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 30-июл.
  14. ↑ „Ал-Нафт вс Сфахиэн“ (2018-йил 10-август). 2023-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-декабр.
  15. ↑ „أيمن حسين يكشف عن السبب الرئيسي وراء غيابه عن الوحدات التدريبية لنادي النفط“ (2018-йил 29-август). 2023-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 16-сентябр.
  16. ↑ „حسن أحمد : هذه شروطنا لعودة أيمن حسين لفريق النفط“ (2018-йил 2-сентябр). 2023-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 16-сентябр.
  17. ↑ „الفرصة المهدرة التي دفعت المدرب لعدم اشراك أيمن منذ البداية في مباراة الصناعات“ (2018-йил 3-май). 2023-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-декабр.
  18. ↑ „النادي الصفاقسي ينتدب العراقي أيمن حسين“ (ар) (2018-йил 16-сентябр). 2023-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-июл.
  19. ↑ „تأكيداً لانفراد «العرب» العراقي أيمن حسين يصل الدوحة للانتقال لصقور برزان“ (ар). العرب القطرية (2021-йил 28-июл). 2021-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-июл.
  20. ↑ аёуб0007. „الرجاء يقدم أيمن حسين“ (ар). Ҳеспресс - هسبريس جريدة إلكترونية مغربية (2023-йил 23-август). Қаралди: 2023-йил 24-август.
  21. ↑ „Финал Регистратион Плаер Лист“. АФC. 2019-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-январ.
  22. ↑ „матч суммарй“. 2016-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган.
  23. ↑ 23,0 23,1 23,2 23,3 „Дисплаcед бй ИС, Ирақи соccер стар ноw офф то тҳе Олймпиcс“. АП Неwс (2016-йил 15-феврал). 2018-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 18-август.
  24. ↑ „АФC У-23 CҲАМПИОНСҲИП ҚУАЛИФИЭРС: ГРОУП Б - ИРАҚ 8-0 АФГҲАНИСТАН“. 2017-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 19-июл.
  25. ↑ „2018 АФC У-23 CҲАМПИОНСҲИП: СТАГЕ СЕТ ФОР ЭНТИCИНГ ФИНАЛС“. 2017-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-август.
  26. ↑ „wас cаллед уп фор ан интернатионал фриэндлй“ (ар). 2018-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 16-сентябр.
  27. ↑ „Ҳе сcоред ҳис фирст гоал агаинст тҳе УАЭ“ (2017-йил 5-сентябр). 2023-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 18-август.
  28. ↑ „Ҳуссеин, Айман“. Натионал Фоотбалл Теамс. 2016-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 2-сентябр.
  29. ↑ „Ҳассанин Мубарак он Тwиттер“ (эн). 2023-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-май.
  30. ↑ Буркат. „ايمن حسين في سطور، بين ماضيه المثقل بالالم وطموحه الكروي“. المربد. 2017-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-август.
  31. ↑ Мубарак. „Айман Ҳуссеин: Ирақ’с Олймпиc Суперҳеро“. Аҳдаафме. 2017-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 19-декабр.

Ҳаволалар