Айн-салоҳ (Ин-Салоҳ) – Жазоирдаги воҳа, Жазоир Саҳрои Кабирининг ўрта қисмида, Саҳрои Кабир чўлини кесиб ўтувчи Лагуат-Зиндер автомобил йўлида. Аҳолиси 6 минг киши чамасида. Аҳоли манзили ва савдо ҳунармандчилик маркази – Айн-Салоҳ. Хурмозорлар бор. Артезиан қудуғидан сув ичилади. Айн-салоҳдан жануби-ғарбда Жабал-Берга газ кони топилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил