Ayn Jolut
Айн Жолут (ар. Голиаф булоғи; ивр. Эйн-Ҳарод) – 1260-йил 3-сентябрда Султон Қутуз ва амир Бойбарс қўмондонлигидаги Миср мамлуклари қўшини билан Қутбуқа нўён қўмондонлигидаги ҳулокуийлар корпуси ўртасидаги уруш. Мўғуллар мағлуб бўлди, Қутбуқа урушда ўлдирилган. Уруш Исроилдаги Гидона қишлоғидан ғарбда, Гилбоа тизмасининг шимоли-ғарбий этагида жойлашган Айн Жолут булоғи (ҳозирги Байт Шеан шаҳридан 15 км шимоли-ғарбда жойлашган) яқинида бўлиб ўтди. Ҳарбий тарихда бу жой 1183-йил сентябрда Салоҳуддин ал-Айюбий ва франклар ўртасидаги тўқнашув билан ҳам машҳурдир.
| Айн Жолут уруши | |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мўғулларнинг Яқин Шарққа юриши | |||||||||
Иккала кучнинг Айн Жолут томон юришлари кўрсатилган харита | |||||||||
| |||||||||
| Қўмондонлар | |||||||||
| Сайфиддин Қутуз Бойбарс (мамлуклардан) Ал-Мансур Муҳаммад ИИ (айюблардан) |
Қутбуқа (элхонлардан) Ал-Ашраф Мусо Ас-Саъид Ҳасан (айюблардан) | ||||||||
| Кучлар | |||||||||
| 15,000–20,000[2][3] | 10,000–20,000[4][5][6][7][8][9] | ||||||||
Урушнинг ибтидоси
1253-йилда Мўғулистонда бўлиб ўтган қурултойда Эроннинг исмоилий-низорийлари (ассасинлари)га ва Аббосийлар халифалигига қарши юриш масаласи ҳал қилинди. Мункехон ўз укаси Ҳулокуни қўшин сардори этиб тайинлади. 1253-йилда аллақачон Қутбуқа қўмондонлиги остидаги авангард Куҳистонда (Элбурс тоғида) ҳаракат қилган. Асосий қўшин 1256-йил бошида Амударёни кесиб ўтди ва бир йил ичида Ғарбий Эронда жойлашган Низорий қалъаларини йўқ қилди. 1258-йил февралда Аббосийлар халифалигининг пойтахти Бағдод, кейин 1260-йилда Ҳалаб олинди. Қутбуқа бошчилигидаги отряд Дамашқни эгаллади. 1260-йилнинг эрта баҳорида Мункехон вафот этгани ҳақидаги хабари (1259-йил 11-августда) олингач, Ҳулоку қўшиннинг катта қисми билан Эронга чекинишга қарор қилди. Қутбуқа қўшинларнинг қолган қўмондони этиб тайинланди. Ҳулоку чекиниб, Қоҳирадаги Мамлук Султони Қутузга элчилик юбориб, унга таслим бўлиш талабин қўяди. Талабга жавобан Қутуз Бойбарснинг ташаббуси билан элчиларни қатл қилишни ва урушга тайёргарлик кўришни буюрди.
Уруш арафаси
Мўғулларнинг потенциал иттифоқчилари Фаластин насронийлари кутилмаганда мамлукларга ёрдамга келишди. Сидон графи Жулиэн Грениэр ҳеч қандай баҳона ва огоҳлантиришсиз мўғул отрядига ҳужум қилди. 1260-йил 26-июлда Мисрни тарк этган Мамлуклар корпуси Синай чўлидан ўтиб, Ғазо яқинидаги мўғул мудофаасини ёриб ўтиб, Кристиан Акрда дам олиб, озиқ-овқат олди. Меҳмондўст қалъа деворлари остида дам олгач, Мамлуклар Қуддус қироллиги ҳудуди орқали Жалилага, мўғул қўшинининг орқа томонига ўтиб олдилар. Қутбуқа Бекаа водийсида эди, у мамлуклар Сурияга кириб, шимолга қараб кетаётгани ҳақида хабар олди. У ўз қўшинларини тўплаб, гарнизонлар ва яйловлар бўйлаб тарқалиб, жанубга йўл олди ва Айн Жолут яқинидаги позицияни эгаллади. Душманни кутиш учун жой танлаш пухта ўйланган эди. Гилбоанинг шимолий этагидан оқиб ўтадиган Вадий (ёки Нар) Жолут оқими отлар манбаи вазифасини ўтади ҳамда унинг атрофида отлар учун яйлов ҳам бор эди. Мўғуллар ўз қанотларини мустаҳкамлаш учун тизмадан мудофаа сифатида фойдаландилар. Яқин атрофдаги Море тепалиги (Гиват Ҳа-Море) ажойиб кузатув нуқтаси эди.
Томонларнинг кучлари
Иккала томоннинг қўшинлари, асосан от камончилардан иборат эди.
Мўғулларда
Қутбуқа қўшинларининг сони нисбатан кичик эди. Тарихчи Киракос Гандзакецининг сўзларига кўра, Ҳулоку унга 20 мингга яқин одам қолдирган, Гетум Патмич ва Абулфаражга кўра - 10 минг киши қолдирилган[10]. Замонавий тарихчи Р. Амитаи-Преисс мўғул қўшинларини 10-12 минг[11] деб ҳисоблайди, улар таркибига мўғул отлиқлари билан бир қаторда Киликия Арманистонидан (маълумотларга кўра 500 киши), Грузиядан ёрдамчи бўлинмалар ҳам кирган. Шунингдек, илгари суриялик айюбийларга хизмат қилган маҳаллий қўшинлар ҳам бўлган. Айюбий ҳукмдорлари ҳомслик ал-Ашраф Мусо ва баниослик ас-Саъид Ҳасан ҳам мўғуллар томонига ўтган. Ҳулоку Суриядан чекиниб, армиянинг асосий улушини ўзи билан олиб кетишининг сабаби, эҳтимол, потенциал иссиқ нуқта — Кавказортини ҳимоя қилиш ниятида эди. Ҳулокунинг бу ҳудудга бўлган даъволари, афтидан, етарлича асосланмаган ва Эроннинг шимоли-ғарбий қисмидаги яйловлар ҳеч бўлмаганда ҳақли равишда жўжиларга тегишли бўлиши кераклиги ҳақида баъзи маълумотлар мавжуд. Ҳулоку, эҳтимол, Мункехон вафотидан кейин олий ҳокимият учун кураш фонида жўжилар билан зиддият муқаррар равишда бошланишини тушунган. Ҳулокунинг Қутбуқани бу қадар кичик куч билан тарк этишининг иккинчи сабаби, афтидан, разведка хатоси эди: Ҳулоку Мисрдаги рақибларининг ҳажми, сифати ва кучини жуда кам баҳолади. Бу ерда у суриялик асирлар томонидан алданган бўлиши мумкин.
Мамлукларда
Миср армиясининг аниқ сони номаълумлигича қолмоқда. Кейинчалик форс тарихчиси Вассоф 12 минг аскар ҳақида гапиради, аммо унинг маълумотларининг манбаси номаълум бўлгани учун улар ишончли эмас деб қаралади. Катта эҳтимол билан, Қутузнинг ихтиёрида мўғулларга нисбатдан кўпроқ кучлар бўлган (Р. Ирвиннинг фикрича, унинг қўшини 100 минг кишигача бўлган[12]), аммо мамлуклар элита қўшинларининг кичик корпуси ва асосий қисми эди. Улар ёмон жиҳозланган мисрлик жангчилар (ажнад), шунингдек, бадавийлар ва енгил туркман отлиқларидан иборат эди. Мамлук султонига Ҳулоку қўшинидан аввал Сурияга, сўнгра Мисрга қочиб кетган шаҳразурий курдлари, шунингдек, Дамашқдан келган Айюбий қўшинлари - Ан-Носир Юсуф (унинг ўзи Мисрга кетишга журъат эта олмаган ва у ерда эди. Тез орада мўғуллар томонидан қўлга олинган) ва Ҳамадаги ал-Мансур. Араб йилномачиси Бойбарс ал-Мансурий (1325-йилда вафот этган) Қутуз “бадавийлар (ал-урбан) ва бошқалар орасидан [ҳар бир] отлиқ ва пиёда (ал-форис вал-рожил)ни тўплаган”, деб хабар беради. Бироқ, пиёда аскарларнинг урушда иштирок этгани бошқа манбалар томонидан тасдиқланмаган. Кўриниб турибдики, ал-Фарис ва-л-рожил ибораси муаллиф томонидан мажозий ма’нода – “умумий тўплам”да қўлланган[13]. Тўрт араб манбаси урушда Миср армияси томонидан кичик кукунли тўплардан фойдаланганлиги қайд этилган[14].
Урушнинг бориши
Уруш 1260-йил 3-сентябрда тонгда бошланди[15]. Мамлуклар шимоли-ғарбдан Исроил водийси бўйлаб юриб, Айн Жолут булоғидан шимол ва шимоли-ғарбда жойлашган мўғул позицияларига яқинлашганлар. Мўғуллар мамлукларнинг ёндашувига жавобан уларга ҳужум қилишди. Мамлукларнинг чап қаноти парчаланиб кетди. Мамлук манбаларига кўра етакчилиги ва жасорати қайд этилган Қутуз совуққонликни сақлади ва қарши ҳужумга бошчилик қилди. Мўғуллар яна ҳужумга ўтдилар ва мамлуклар яна мағлубиятга яқин қолдилар. Аммо Қутуз ўзини йўқотмади ва йилномачиларнинг хабарига кўра, яна қўшинларни йиғиб, бир неча бор баланд овозда: “Эй Ислом! Ё, Аллоҳ, қулинг Қутузга мўғулларга қарши ёрдам бер.” Кейин у мамлукларнинг ғалабасига олиб келган умумий ҳужумни бошлади. Айнан ўша пайтда Қутбуқа ўлдирилиб, мўғул қўшинининг қолган-қутганлари тарқалиб кетишига олиб келди. Мамлукларнинг ғалаба қозонишига туртки бўлган омиллардан бири уруш бошиданоқ ўз қўшинлари билан мўғулларнинг чап қанотида турган ал-Ашраф Мусонинг қочганлиги бўлди. Мағлубиятдан кейин мўғуллар бўлиниб, турли йўналишларга қочиб кетишган. Бир гуруҳ яқин атрофдаги тепаликка чиқиб, қаршилик кўрсатишга уринди, лекин гуруҳнинг кўп қисми Бойбарс жангчилари томонидан асирга олинди ёки ўлдирилди. Қочиб қутулишга муваффақ бўлганлар маҳаллий аҳоли томонидан ушланиб, ўлдирилган. Рашидуддиннинг хабар беришича, омон қолганларнинг баъзилари қамишзорларда – эҳтимол, Водийи Жолут ҳудудидаги сув тошқини ёки Иордан дарёси атрофида яшириниб паноҳ излаган. Бироқ, бу қочоқлар мамлуклар томонидан далаларга ўт қўйилганда йўқ қилинган. Ўлдирилган мўғулларнинг сони, манбаларга қараганда, жуда кўп бўлган: “Ротелин қўлёзмаси”да 1500 нафар деб берилган. Ал-Айнийнинг ёзишича, мўғул қўшинининг катта қисми урушда йўқ қилинган. Шаримиддин Ўзбекнинг бутун мўғул қўшини ўлдирилгани ҳақидаги фикри муболағадир. Мамлукларнинг йўқотишлари ҳақида маълумот йўқ. Омон қолган мўғуллар шимолга қочиб кетишди; Улар орасида Ғазодаги мўғул авангард қўмондони Бойдар ҳам бор эди, у урушдан олдин Қутбуқага қўшилган эди. Тарихчи Ҳетум Патмиҳнинг ёзишича, тирик қолган мўғуллар Кичик Арманистон подшоҳи Хетум ҳузурида бошпана топганлар. Дамашқдаги мўғул ҳукумати маҳаллий ёрдамчилари билан тезда шаҳарни тарк этди, аммо уларнинг кўпчилиги маҳаллий аҳоли томонидан талон-торож қилинди ва ўлдирилган. Худди шу нарса Ҳама ва Ҳалабда ҳам содир бўлди. Қутбуқанинг лагери, эҳтимол Бекаа водийсида қолган, оиласи билан бирга қўлга олинган. Ибн ал-Амид кўплаб мўғул аёллари қўлга олинганини ёзади, бироқ аниқ қаерда эканлигини айтмайди.
Уруш оқибатлари ва аҳамияти
Мўғулларнинг Фаластиндаги юриши тўхтатилиб, мамлуклар Сурияни эгаллаб олган бўлса-да, Айн Жолут уруши узоқ муддатда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмади. Ҳулоку томонидан асос солинган Мамлуклар султонлиги билан Ҳулокуийлар давлати ўртасидаги уруш йиллар давомида давом этди. Мўғул қўшинлари 1261, 1280, 1299, 1301 ва 1303-йилларда Сурияга қайтиб келдилар, аммо жўжилар билан бўлган қаттиқ ва шиддатли уруш туфайли улар ҳеч қачон мамлукларга қарши етарлича куч ажрата олмадилар. Бироқ уруш жуда катта психологик таъсир кўрсатди: мўғул қўшинининг даладаги енгилмаслиги ҳақидаги миф бутунлай барҳам топмаса-да, қисман шундай таассурот қолдирди; мамлук-бахритнинг ҳарбий нуфузи аввалгидек Мансурнинг салибчиларга қарши жангида (1250-йилдаги) тасдиқланди. Мақризийнинг сўзларига кўра, Бойбарс султон бўлгач, Айн Жолутда Машҳад ан-наср — “Ғалаба ёдгорлиги” номи билан машҳур ёдгорлик ўрнатишни буюрган[16].
Манбалар
- ↑ Энcйcлопедиа Грамматиcа
- ↑ Д. Ниcолле, Тҳе Монгол Wарлордс: Генгҳис Кҳан, Кублаи Кҳан, Ҳüлäгü, Тамерлане. Платес бй Р. Ҳоок, Фиребирд боокс: Поле 1990, п. 116.
- ↑ Wатерсон, п. 75
- ↑ Фишер, Wиллиам Байне; Бойле, Ж. А.; Бойле, Жоҳн Андреw; Фре, Ричард Нелсон. — Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1968. — Вол. 5: Тҳе Салжуқ анд Монгол Периодс. — П. 351. — 778 п., 1968. ИСБН 9780521069366. Қаралди: 17-октабр 2020-йил.
- ↑ Cоwлей, п.44, статес тҳат ботҳ сидес wере эвенлй матчед ат 20,000 мен. Cлине сайс тҳат "Ин шорт, тҳе . . . армиэс тҳат wере то меэт ат 'Айн Жалут wере пробаблй оф аппрохимателй тҳе саме сизе, wитҳ бетwеэн тен тҳоусанд анд тwентй тҳоусанд мен ин эач.", п. 145. Фаге & Оливер, ҳоwевер, стате тҳат "тҳе Монгол форcе ат Айн Жалут wас нотҳинг бут а детачмент, wҳич wас вастлй оутнумберед бй тҳе Мамлук армй", п. 43.
- ↑ Смитҳ Жр, Ж. М. (1984). Айн Жāлūт: Мамлūк Суccесс ор Монгол Фаилуре?. Ҳарвард Жоурнал оф Асиатиc Студиэс, п.310.
- ↑ Блаир, С. (1995). А cомпендиум оф чрониcлес: Рашид ал-Дин'с иллустратед ҳисторй оф тҳе wорлд. Ноур Фоундатион.
- ↑ Жоҳн Массон Смитҳ, Жр. (1984) Монгол Армиэс Анд Индиан Cампаигнс, Университй оф Cалифорниа, Беркелей.
- ↑ „Баттле оф ʿАйн Жāлūт“. Қаралди: 17-октабр 2020-йил.
- ↑ Тҳе Cамбридге ҳисторй оф Иран. — Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1968. — Вол. 5: Тҳе Салжуқ анд Монгол Периодс. — П. 351. — 778 п. — ИСБН 978-0-521-06936-6.
- ↑ Амитаи-Преисс. ʻАйн Жалут, 2006, п. 83.
- ↑ Ирwин Р. Тҳе Миддле Эаст ин тҳе Миддле Агес: тҳе эарлй Мамлук Султанате 1250-1382. — П. 33.
- ↑ ҳттпс://боокс.гоогле.ру/боокс?ид=ахНбЛоиЛЛгМC&лпг=ПА237&дқ=Айн%20Жалут&пг=ПА237#в=онепаге&қ=Айн%20Жалут&ф=фалсе
- ↑ Ал-Ҳассан А. Й. Гунпоwдер Cомпоситион фор Роcкец анд Cаннон ин Арабиc Милитарй Треатисес Ин Тҳиртеэнтҳ анд Фоуртеэнтҳ Cентуриэс. Ҳисторй оф Сcиэнcе анд Течнологй ин Ислам
- ↑ Ҳижрий 25-рамазон 658-йил
- ↑ Аль-Макризи. Торная дорога для познания царских династий // Хрестоматия по истории Халифата / Пер. Л. И. Надирадзе. — М.: МГУ, 1968. — С. 209.