Aynigan gaz
Айниган газ – зарраларнинг ўзаро квант-механик та’сири туфайли хоссалари идеал газ хоссаларидан фарқ қиладиган газ. Квант механикада бир хил энергияли зарраларнинг ҳар хил квант ҳолатда бўлишига айниган ҳолат дейилади. Шунинг учун квант механика нуқтаи назаридан қаралган газ зарралари хоссалари идеал газ зарраларининг хусусиятларидан кескин фарқ қилади. Квант статистикада тизимнинг бу хоссалари ҳисобга олинади, бу эса идеал газнинг турли ҳолатлари ўзаро боғлиқ бўлишини билдиради, натижада зарраларнинг мумкин бўлган ҳолатлари бўйича тақсимланиши ҳам ҳар хил квант статистикага бўйсунади. Мас, бутун сон спинли зарралар (гелий атоми, фотонлар) Бозе– Эйнштейн статистикасита, ярим сон спинли зарралар (электронлар, про-тонлар ва ҳоказо) Ферми статистикасита бўйсунади. Айниган газнинг термодинамик характеристикалари ҳам идеал газникидан бошқача бўлади. Аммо бу тафовутлар айниш температураси То дан етарлича паст температурада намоён бўлади. Мас, гелий учун айниш температураси Т0 4°К. Айниш ҳодисаси металлардаги электрон газни ўрганишда жуда муҳим (қаранг Айниган электрон газ).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |