Aynishoh Sulton
Айнишоҳ Султон (туркча: Айниşаҳ Султан[1][2]), Айнишоҳ хотун (туркча: Айнışаҳ Ҳатун; 1512 йилдан кейин вафот этган, Бурса[3]) – усмонийлар султони Боязид ИИнинг қизи, Султон Салим Ининг опаси. Оқ қўюнлилар ҳукмдори Аҳмад Гўдакнинг хотини.
| Айнишоҳ Султон | |
|---|---|
| Таваллуди |
номаълум номаълум |
| Вафоти |
1512-йилдан кейин Бурса, Усмонийлар давлати |
| Фуқаролиги | Усмонийлар давлати |
| Турмуш ўртоғи | Абу Наср Аҳмадхон |
| Болалари | Зайниддин |
| Отаси | Боязид ИИ |
| Онаси | Ширин хотун ёки Нигор хотун |
Ҳаёти
Айнишоҳ Султон ҳукмдор Боязид ИИнинг[4][1][2] қизларидан бири бўлган. Энтони Алдерсон Айнишоҳнинг онаси Нигор хотун[4] бўлган деб ёзса, Чағатой Улучай ва Нежет Сакаўғлу эса Айнишоҳнинг Ширин хотун мақбарасига дафн этилганига асосланиб, Ширинни Айнишоҳнинг онаси[2][3] дейишади. Сакаўғлу, шунингдек, Сурейи Меҳмедбейнинг Сиcилл-и Османи асарида султоннинг қизи „Айнишоҳ“ деб ёзилганлиги қайд эца, Алдерсон эса уни „Хадича“ деб атайди; Сакаўғлунинг фикрича, Боязиднинг қизи аслида қўшалоқ исмга „Хадича Айнишоҳ“ эга бўлган[3].
Чағатой Улучайнинг ёзишича, 1490-йилда Айнишоҳ оқ қўюнлилар сулоласидан бўлган шаҳзода Уғурлу Меҳмедбей ва султон Меҳмед ИИ нинг қизи Гавҳар хотуннинг[2] ўғли Аҳмадга турмушга чиққан[5][6]. Сакаўғлунинг ёзишича, никоҳлари аввалроқ 1489-йилда бўлган[3] ва далил қилиб Улучай ҳам, Сакаўғлу ҳам Ошиқпошозода[2][3] асарига ишора қиладилар. Эҳтимол, саналардаги чалкашликлар ислом тақвимиидан Григориан тақвимига ўтказиш пайтида пайдо бўлгандир. Бундан ташқари, Сакаўғлу Аҳмад Гўдак (Гöдек)нинг усмонлилар саройида кўп вақт ўтказиб, султон саройларида қолиб кетгани сабабли тўй бир неча йил аввал бўлиб ўтган бўлиши тўғри эканлигини ёзади[3]. Айнишоҳнинг эри 1497-йилда оқ қўюнлилар тахтини эгаллайди, бироқ унинг ҳукмронлиги қисқа бўлган: у кучли марказлашган давлат яратишга қаратилган ислоҳотларни бошлаган, бироқ етти ойдан кейин феодалларга қарши курашда ҳалок бўлган[7].
Айнишоҳ отаси Боязид ИИ ва укаси Салим И билан хат ёзишиб турган[2]. Айнишоҳнинг 1512-йилдаги мактуби сақланиб қолинган бўлиб, унда у ўгай укасини тахтга ўтиргани билан табриклайди[3]. Бундан ташқари, Айнишоҳ кўплаб султон қизлари сингари хайрия ишлари билан шуғулланган: Истанбулнинг Эминону туманидаги Бешир оға мадрасасида мактабхона қуриш ташаббуси билан чиққан[1], шунингдек, 1506-йилда хайрия жамғармасига асос солган[2], у эса мактабхона ишини маблағ билан таъминлаган[3].
Айнишоҳнинг ўлимининг аниқ санаси ва жойи номаълум, аммо Нежет Сакаўғлу 1512 йилдан кейин Бурсада вафот этган деб тахмин қилади[3]. Улучайнинг ёзишича, у Бурсадаги Ширин хотун мақбарасига дафн этилган[2]; Нежет Сакаўғлунинг ёзишича, Айнишоҳнинг дафн этилиши ҳақида икки хил версия мавжуд: Бурсадаги онасининг мақбарисада ва Истанбулдаги мактабхонада кўмилган[3].
Авлодлари
Айнишоҳ ва Аҳмаднинг фарзандлари сони турли манбаларга кўра фарқ қилади. Энтони Алдерсон Айнишоҳнинг ягона фарзандини ўғли Зайниддин деб ёзади[6]. Чағатой Улучай Айнишоҳнинг икки қизи ҳақида ёзиб, улардан бири Яҳёпошозода Малкочўғлу Балибейга, иккинчиси султон Аҳмаднинг ўғли Алавуддин Алига[2] турмушга чиққанлиги ҳақида маълумот беради. Нежет Сакаўғлуга кўра, Айнишоҳнинг Яҳёпошозодага турмушга чиққан қизи ва ўғли Зайниддин бор бўлган[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Сüрейя, 1 Cилд 1996, с. 6.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 2,7 2,8 Улуçай 2011, с. 48.
- ↑ 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 3,10 Сакаоğлу 2015, с. 193.
- ↑ 4,0 4,1 Алдерсон 1956, табле ХХВИИИ.
- ↑ Пеирcе 1993, с. 304.
- ↑ 6,0 6,1 Алдерсон 1956, табле ХХВИИ.
- ↑ Махмудов 1991, с. 112.
Адабиётлар
- Махмудов, Иагуб. Взаимоотношения государств Аккоюнлу и Сефевидов с западноевропейскими странами: ИИ половина ХВ - начало ХВИИ века. изд-во Бакинского университета, 1991.
- Алдерсон Антҳонй Долпҳин. Тҳе Струcтуре оф тҳе Оттоман Дйнастй. Охфорд: Cларендон Пресс, 1956.
- Пеирcе Леслиэ П.. Тҳе Империал Ҳарем: Wомен анд Совереигнтй ин тҳе Оттоман Эмпире. Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 1993. ИСБН 0195086775, 9780195086775.
- Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı. İстанбул: Оğлак Яйıнcıлıк, 2015.
- Сüрейя Меҳмед Бей. Сиcилл-и Османи. Истанбул: Тариҳ Вакфи Юрт Яйıнлар, 1996 — 469-бет. ИСБН 975-333-049-5, 975-333-038-3.
- Улуçай М. Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Тüрк Тариҳ Куруму, 2011.