Айният қонуни – тўғри, мантиқий фикрлашнинг муҳим қонунларидан бири. Айният қонуни мантиқ фани (формал мантиқ)да ўрганилади. Айният қонуни ҳам тафаккурнинг бошқа қонун ва шакллари сингари предмет, ҳодисаларнинг ма’лум об’эктив хусусият ва муносабатларини акс эттиради. Предметларнинг нисбий мустақилликка эга бўлиш хусусияти, ма’лум давр ичида ма’лум муайянликни сақлаб қолиши, ма’лум аниқ мазмун ва шаклга эга бўлиши, бошқа нарсалардан фарқ қилиб туриши инсон тафакку-рида бир неча минглаб йиллар давомида қайта-қайта акс этиши жараёнида Айният қонуни шаклида ифодаланган. Бу қонун бўйича муҳокамада, мунозарада ҳар бир фикр, ҳар бир тушунча ўзининг бошланғич ма’носини ўзгартирмаслиги, айнан сақланиб қолиши, аниқ, равшан бўлиши лозим. Айният қонуни талабларига риоя этилмаса, фикрлаш ноаниқ бўлади, тушунчалар алмаштириб юборилади, натижада тафак-кур об’эктив реалликни тўғри акс эттира олмайди, ҳақиқатни билиб бўлмайди. Фақат мантиқий, тафаккур учун хос бўлган бу қонуннинг мазмунини кенг ма’нода ишлатиш, об’эктив реалликка кўчириш метафизикага олиб боради. Бу қонун мантиқда А=А шаклида ифодала-нади.

Яна қаранг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил