Ayol byusti
"Аёл бюсти" ёки "Лауранинг мукаммал портрети" (?) (олмонча: Wеибличе Бüсте, Идеалпортрäт дер Лаура (?) ), италян ҳайкалтароши Франческо Лаурана (1430-1502) ижодига мансуб ҳайкалтарошлик портрети. Тахминан 1490 йилда ясалган. Венадаги Санъат тарихи музейидаги Кунсткамерада сақланади.
Саёҳатчи рассом Франческо Лаурана, асли Далматиядан бўлиб, Жанубий Италия ва Жанубий Франсияга саёҳатлари давомида Уйғониш даври ғояларини тарқатди. Унинг ижоди марказидан аёл бюстлари гуруҳи ўрин олган бўлиб, улар ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмас. Асарлари жумбоқли юз ифодаларида жуда ўхшаш ва гўзаллик идеалининг услубиятини ўзида мужассам этганлиги сабабли уларни ҳақиқий тарихий шахслар билан боғлаш қийин. Бугунги кунда унинг бюстлари дунёнинг турли музейларида сақланмоқда.
Вена шаҳрида сақланадиган намуна бошқаларга қараганда яхшироқ ҳолатда сақланиб қолган. Чунки у асосан олтин соч тўрида мумдан ясалган нозик қизил куртаклари билан асл рангини сақлаган. Олдин аёлнинг пешонасида ҳақиқий қимматбаҳо тош бор эди.
Ушбу аёл бюсти Элеанор ёки Арагонлик Изабелла ёки эҳтимол Ипполита Мария Сфорса бўлганлиги ҳақида таклифлар мавжуд.
Адабиётлар
- Конрад Шлегель.. Музей истории искусств. Вена. Кунсткамера, Вена, Музеи мира. Лондон: C.Ҳ.Беcк/Сcала Публишерс Лтд, 2013. ИСБН 978-3-406-64752-9.
- Мастерпиэcес оф тҳе Кунсткаммер Виэнна. А Бриэф Гуиде то тҳе Кунстҳисторисчес Мусеум Виэнна. Эдитед бй. ИСБН 978-3-99020-037-7. (Инглизча)
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. |