Ayollar daftari
Аёллар дафтари — ўгир аҳволга тушиб қолган, маънавий ва психологик кўмакка муҳтож аёлларни жамиятда ўз ўрнини топишда, ижтимоий ва иқтисодий кўмак бериш мақсадида билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб боришга мўлжалланган маълумотлар базаси[1][2].
Аёллар дафтарига 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:
- ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
- тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- ижтимоий ёрдамга муҳтож И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
- қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.
Хотин-қизларни тадбиркорлик йўналишида шуғулланиши учун 33 миллионгача кредитлар ажтатиш кўзда тутилган[3]. Маълумотлар базасига киритлган хотин-қизлар тўлиқ тартибда ижтимоий ва моддий жихатдан қўллаб-қувватлангандан сўнг ёки қарорда белгиланган бандларга асосан ушу базадан чиқарилади.
Манбалар
- ↑ Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 13.07.2021 йилдаги ПФ-6260-сон
- ↑ Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.03.2022 йилдаги 145-сон
- ↑ Аёллар дафтари