Аёқчи (эски ўзбек. аёқ – идиш) – 1) ўтмишда (ХИ – ХИВ асрлар) бирор мансабдор шахс томонидан уюштирилган тантана, зиёфат ёки қабул чоғида меҳмонларга турли шароб ва май қуювчи, косагул, соқий. Эски ўзбек тили ёдгорликларида кенг қўлланган. 2) Маҳмуд Кошғарийнинг "Девону луғотит турк" асарида келтирилишича, Аёқчи кулол ма’носида ҳам қўлланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил