Айсел Маммадова (озарбайжонча: Айсел Мəммəдова; 1989-йил 3-июлда туғилган) — тахаллуси Аисел, озарбайжонлик хонанда.

Аисел

Маммадова 2018-йил
Таваллуди
Айсел Маммадова

1989-йил 3-июл (1989-07-03) (37 ёш)
Касби
  • Хонанда

Айсел Озарбайжон номидан Эуровисион 2018 қо'шиқ танловида Х Мй Ҳеарт қўшиғи билан иштирок этган. Шунингдек, у 2023-йилги Формула-1 Озарбайжон Гран-присининг очилиш маросимида Озарбайжон давлат мадҳиясини ижро этган.

Дастлабки ҳаёти

Маммадова махсус ўрта мусиқа мактабида таҳсил олган ҳамда кейинчалик Озарбайжон давлат консерваториясини тамомлаган[1].

Фаолияти

Маммадова 2005 ва 2006-йилларда Баку Интернатионал Жазз Фестивалда, 2009-йилда эса Монтреух Жазз Фестивалда иштирок этган[2]. Шунингдек Айсел Баку Жазз Cентер аъзоси[3].

Эуровисион қўшиқ танлови

2017-йил 8-ноябрда Маммадова Эуровисион 2018 қо'шиқ танловида Озарбайжон вакили сифатида эълон қилинган[4]. Унинг танлов учун тайёрланган Х Мй Ҳеарт қўшиғи 2018-йил 4-мартда тақдим этилган[5].

Айсел 8-май куни ўтказилган биринчи ярим финалда биринчи бўлиб саҳнага чиқган. Ва 94 очко тўплаб, 11-ўринни эгаллаган. Умумий ҳисобда финал йўлланмасини қўлга киритган ўнинчи ўриндаги Финланд вакилидан 14 очко ортда қолган. Хонанда ҳакамлар ҳайъати ва томошабинлар овозидан тенг равишда — 47 очкодан жамғарган. У энг юқори баҳони Греция ҳакамлар ҳайъатидан олган. Ҳакамлар қўшиқ учун 12 очко беришган. Айсел Озарбайжоннинг Эуровисион тарихида финалга чиқолмаган илк иштирокчиси эди[6].

Қўшиқ ҳақида сўз юритар экан, Аисел шундай деган:

"Қўшиқ матни билан ўзимни жуда яқин ҳис қиламан, чунки ўзимга бўлган ишонч ҳаётимдаги кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтишимга ёрдам берган. Мен ҳаммага шуни айтмоқчиман: ўзингизга ишониш сизни ҳар қандай тўсиқдан кучлироқ қила олади"

[7].

Бироқ орадан икки йил ўтгач, хонанда Х Мй Ҳеарт билан қилган чиқишидан афсусда эканлигини билдириб, аслида қўшиқ билан ҳеч қачон руҳий боғлиқлик ҳис қилмаганини айтган[8].

2023-йил октабр ойининг охирида Айсел Эуровисион 2024 қо'шиқ танлови учун Озарбайжон миллий саралашининг қисқа рўйхатига киритилган 16 иштирокчидан бири сифатида эълон қилинган[9].

Бир ҳафта ўтгач, Маммадова якуний босқичга йўл олган олти номзод қаторидан жой олган[10]. Бироқ якунда у Озарбайжон вакили сифатида танланмаган.

Манбалар

  1. ↑ Адамс, Wиллиам Леэ „Азербаижан: АИСЕЛ wилл синг ат тҳе Эуровисион Сонг Cонтест 2018“. Wиwиблоггс (2017-йил 8-ноябр). Қаралди: 2020-йил 15-феврал.
  2. ↑ „Оҳ Маммадова! Аисел то репресент Азербаижан ат Эуровисион ин 2018.“. эуровисион.тв. ЭБУ (2017-йил 8-ноябр). 2017-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-феврал.
  3. ↑ Давиэс, Меган „Азербаижан: АИСЕЛ то Лисбон“. Эуровоих (2017-йил 8-ноябр). 2017-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-феврал.
  4. ↑ ван Литҳ, Ниcк „АИСЕЛ то репресент Азербаижан ат Эуровисион 2018!“. эсcхтра.cом (2017-йил 8-ноябр). 2023-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-феврал.
  5. ↑ Ноуцос, Ангелос „Азербаижан: Аисел то синг "Х Мй Ҳеарт" ат Эуровисион“. эсcхтра.cом (2018-йил 3-март). 2021-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-феврал.
  6. ↑ „Азербаижан – Партиcипатион ҳисторй“. Эуропеан Броадcастинг Унион (ЭБУ). Қаралди: 2026-йил 3-май.
  7. ↑ Адереми, Дебан „"Х Мй Ҳеарт" — Аисел ревеалс Азербаижан сонг титле аҳеад оф Сундай ревеал“. Wиwиблоггс (2018-йил 3-март). 2018-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-феврал.
  8. ↑ Гиаcометти, Эмилиа „Аисел заžалила наступ с "Х Мй Ҳеарт"“. эуросонг.ҳр (2020-йил 20-сентябр). 2020-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-сентябр.
  9. ↑ Грангер, Антҳонй „Азербаижан: Ливе Аудитионс Таке Плаcе ин Баку фор Эуровисион 2024“. Эуровоих (2023-йил 29-октябр). 2023-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
  10. ↑ Степҳенсон, Жамес „Азербаижан: Сих Аcц Ремаин ин Cонтентион фор Эуровисион 2024“. Эуровоих (2023-йил 6-ноябр). 2023-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-ноябр.