Айтишув. Чимкент шаҳри.

Айтишув (қирғизча: „айтыс“, „айтыш“) – фолклор жанри. Туркий халқлар оғзаки ижодида айтишув бадиҳагўй халқ шоирлари, бахши, жиров, оқин, халфа ва лапарчиларнинг ўзига хос мусобақаси, мушоира йўли ва улар истеъдодини белгиловчи ўзига хос синов ҳисобланади[1][2].

Бундан ташқари, бирор эпик мазмундаги фолклор асарлари таркибида ҳам учрайди. Хусусан, „Гўрўғли“ туркум достонлари, „Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам“, „Бозиргон ва Гўруғли“ сингари достонлар қаҳрамонлари фаолиятини яна ҳам ёрқин намоён этишда, уларнинг шеърий истеъдоди, қуввайи ҳофизаси қай даражадалигини кўрсатишда айтишувлардан фойдаланилган.

Тарихи

Айтишув жанри ХИХ асрда кенг тарқалган бўлиб, халқ бахшилари, оқинлари, жировлари халқ олдида бадиҳа йўли билан белгиланган мавзу доирасида ўзаро ижодий мусобақа қилишган. Унда танланган мавзудан чиқиб кетмаслик, анъанага риоя этишлик, бадиий маҳорат даражаси, тингловчиларга мос куйлашлик каби мезонлар ҳисобга олинган. Айтишув фақат халқ бахшилари, шоирлари, жировлари, оқинлари ўртасидаги ижодий мусобақа бўлиб қолмай, ўз навбатида, халқ миллий маросим ва анъаналарида йигитлар билан қизларнинг ёки икки гуруҳнинг ўзаро сезгирлик, зукколик ва ҳозиржавоблик кўриги сифатида ҳам машҳурдир. Айтишувнинг ёзиб олинган намуналари ўзбек фолклори архивларида ҳам мавжуд[3].

Манбалар

  1. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 
  3. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Айтишув“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.