Аюб Қодиров (1918.10.5, Бухоро — 1981, Тошкент) — созанда (най), Ўзбекистон халқ артисти (1970). Тошкент консерваториясини тугатган (1956). Ўзбек давлат филармониясида халқ чолғу оркестри (1936-38, 1950-56, 196874), Тамарахоним ансамбли (1938—46) д; созанда, "Шодлик" ансамблида мусиқа раҳбари (1956-57, 1966-68), Тошкент мусиқа билим юртида педагог (1978-йилдан). Ижро услуби мукаммал техникаси, асар мазмунини чуқур ҳис қилиши, най ифода воситаларидан кенг фойдаланиши, ижро эркинлиги билан ажралиб туради. Репертуаридан "Фарғонача", "Субҳидам", "Чўли ироқ", "Чаман ялла", "Сегоҳ", "Қайтарма", "Тонг ороми", "Чоргоҳ" каби халқ ва мумтоз куйлар ўрин олган. Осиё ва Европа мамлакатларида гастролда бўлган.[1]

Адабиёт

  • Олимбоева К. ва бошқа, Ўзбекистон халқсозандалари, 2-китоб, Т., 1974.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил