Ayub Xon (general)
Муҳаммад Аюбхон (1907-1974) – Покистон давлат ва сиёсат арбоби. Алигархдаги (Ҳиндистон) мусулмонлар университетини, сўнгра Сандхерстдаги (Англия) Қироллик ҳарбий коллежини битирган. 1928-йилдан ҳарбий хизматда, Иккинчи жаҳон урушида қатнашган. 1951-йилдан Покистон армияси қўмондони. 1954-1955-йилларда Мудофаа вазири, 1956-1958-йилларда яна Покистон армияси қўмондони. М.Аюбхон 1958-йилдаги давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятни ўз қўлига олди. 1960-йилдан Покистон Ислом Республикасининг Президенти. Ҳукмрон „Мусулмонлар лигаси“ партиясининг раиси (1963-йилдан). М.Аюбхон 1966-йил январда Тошкентда олиб борилган Покистон билан Ҳиндистон ўртасидаги музокараларнинг муваффақиятли якунланишига муҳим ҳисса қўшди (қаранг Тошкент декларацияси (1966)). 1969-йил мартда президентлик лавозимидан бўшаб, ўз ваколатларини армия қўмондони генерал Яҳёхонга топширган[1].
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |