Аюбхон Гаппаров (1992-йил 16-май; Тошкентда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ футболчи, ҳужумчи позициясида ўйнаган.

Аюбхон Гаппаров
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 16-май 1992-йил
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон
Бўйи 170 cм (5 фт 7 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Вазни 68 кг
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Пахтакор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2009—2013 Рубин
2010—2011 Рубин-2 53 (3)
2012—2013 Локомотив 0 (0)
2013 Нефтхимик 1
2013—2014 Навбаҳор 2 (1)
2015—2017 Алай
2017—2018 Навбаҳор
Миллий терма жамоа
2010—2011 Ўзбекистон У21 17 (7)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

2009-йилда Қозоннинг „Рубин“ клубига ўтган. Рубин жамоасидаги рақобат сабабли асосан ёшлар жамоасида ўйнаган. „Рубин“ асосий таркиби учун бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. 2012-йилги мавсум Тошкентнинг „Локомотив“ клубига ижарага берилган. Гаппаров „Локомотив“да ҳам битта ўйин ўтказмади ва тез орада 2013-йилда Нижнекамскнинг „Нефтехимик“ клубига ижара шартномаси асосида ўтган. „Нефтехимик“ сафида битта ўйин ўтказган. Ўша йили у „Нефтехимик“ни тарк этиб, Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоасига ўтган ва бу жамоада бир ярим мавсум давомида ўйнаган. Бу давр ичида бор-йўғи иккита учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган. 2015-йилдан Қирғизистоннинг Ўшнинг „Алай“ клуби билан шартнома имзолаган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ „Гаппаров билан Умаралиев "Навбаҳор"ни тарк этди“. 2022-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.
  2. ↑ „Исроил Эргашев, Аюбхон Гаппаров ва СҲоҳжаҳон Аббосов “Хотира-79”да“. 2023-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-июн.

Ҳаволалар