Аюбхон Арибджанович Камалов (1971-йил, Наманган шаҳар, Наманган вилоятида туғилган) – амалдаги Наманган шаҳар ҳокими[1].

Аюбхон Арибджанович Камалов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1971-йил
Наманган шаҳри
Миллати ўзбек
Таълим Ленинград қишлоқ хўжалиги институти, Наманган муҳандислик-педагогика институти

Меҳнат фаолияти

Аюбхон Камалов меҳнат фаолиятини 1993-йили Наманган вилоят Истиқболни белгилаш ва статистика бошқармасида бошлаган. 1994−2017-йиллар давомида банк-молия тизимида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2017−2019-йилларда у Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижрочи директори вазифасида фаолият олиб борган. 2019−2020-йилларда Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган[2], сўнг Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни бошқариш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти раҳбари лавози мида ишлган[3].

Аюбхон Камалов 2020-йил декабридан бери Марказий банк раисининг ўринбосари сифатида ишлаб келган[4][5]. 2025-йил 29-октябрдан Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Манбалар