Абū Манṣūр Исмāʿīл ибн ал-Ḥāфиẓ ((арабча: أبو منصور إسماعيل بن الحافظ‎‎); 1133-йил феврал – 1154-йил апрел), тахтга ўтиргандан сўнг олган ал-Ẓāфир би-Аъдāʾ Аллоҳ (الظافر بأعداء الله сўзма-сўз таржимаси — „Худонинг душманлари устидан ғалаба қозонувчи“) ёки ал-Ẓāфир би-Амр Аллоҳ (الظافر بأمر الله, сўзма-сўз таржимаси — „Аллоҳнинг амри ила ғолиб бўлган“)[1] исмлари билан ҳам машҳур[2]. У 1149–1154-йилларда Мисрда ҳукмронлик қилган ўн иккинчи фотимий халифаси ва ҳофизий исмоилийлар тариқатининг 22-имоми.

Аз-Зафир
Фотимий халифалигининг имоми
Салтанат 1149 – 1154
Ўтмишдоши ал-Ҳофиз
Давомчиси Ал-Файз Бинасруллоҳ
Сулола Фотимий
Отаси ал-Ҳофиз
Дини Ҳофизий исмоиллиги

Ҳаёти

Бўлажак аз-Зафир 1133-йил 23-февралда туғилган[3]. У Фотимийларнинг ўн биринчи имом – халифаси ал-Ҳофизнинг (ҳ. 1132–1149) бешинчи ўғли бўлган[2]. Унинг барча катта акалари оталаридан олдин вафот этганлари сабабли, ал-Зафир меросхўр этиб тайинланган[2].

Ҳукмронлик йиллари

Салим ибн Масалнинг вазирлик даври

Ал-Зафир отаси вафотидан сўнг дарҳол, 1149-йил 10-октабрда халифа деб эълон қилинган[2]. Бу вақтга келиб Фотимийлар сулоласи таназзулга юз тутган[2]. Исмоилий шиаликнинг расмий мазҳаби ўз жозибасини йўқотиб, тортишувлар ва ажралишлар туфайли заифлаша бошланган ва Мисрда суннийларнинг қайта тикланиш жараёни тобора кучайиб борган[2]. Фотимий халифалари ўз вазирлари[4] қўлида қўғирчоққа айланган эдилар, уларнинг кучи шу даражада эдики, йилномачилар кўпинча уларга султон қироллик унвони берилганилиги ҳақида ёзишган[2]. Ал-Зафирнинг отаси ўз вазирларининг ҳокимиятини чеклашга уринган ва ҳукмронлигининг сўнгги ўн йилида бу лавозимга ҳеч кимни тайинламаган, аксинча, ҳукумат ишлари бўйича вақтинчалик амалдорлар сифатида олинган юқори мартабали котиблар фаолиятига таянган[5].

Ал-Зафирнинг тахтга ўтириши билан бу ҳолат яна аввалги қолипига қайтади. 1139–1140-йиллардан бери ал-Ҳофизнинг етакчи вазири бўлиб ишлаган Салим ибн Масал аз-Зафирнинг тезда тахтга ўтиришини таъминлайди. Бунинг эвазига ҳукмронлик қилишдан кўра, сарой роҳатига кўпроқ қизиққан вояга етмаган халифа, Ибн Масални бош вазирликка тўлиқ ваколат билан тайинлайди[1].

Қоҳира кўчаларида тартбсизлик келтириб чиқара бошлаётган турклар ва қора африкаликларнинг рақиб ҳарбий гуруҳларини тинчлантириш учун эҳсон тарқатилади ва уларга ғамхўрлик қилиш ваъдаси берилади. Ноябр ойида Ибн Масал фраксия раҳбарларини қатл қилганидан сўнг вазияти ўз назорати остига олади[2].

Искандария губернатори Ибн ас-Саллар ва Ибн Масал ўртасида 40 ва 50 лавозимда кун[3] давомида ким вазир бўлиши ҳақидаги муросасиз жанглар кечади. Ибн Масал бу лавозимга тайинлангач, унинг ўгай ўғли Аббос ибн Абу ал-Футуҳ ва Ибн ас-Саллар вазирни қўлга олиш учун Қоҳирага юриш қилишади. Аз-Зафир Ибн Салларнинг ниятидан хабар топгач, Ибн Масални қўллаб-қувватлаш учун ўз даврининг улуғларидан ёрдам сўрайди, лекин улар унга ёрдам беришни хоҳламайдилар[6]. Охир-оқибат халифа Ибн Масалга рақиби Ибн ас-Саллорга қарши ҳаракат қилиш учун қўшин тўплашига маблағ ажратади. Ибн Масал Лавата берберлари, қора африкаликлар, бадавий араблар ва тубжой мисрликлардан иборат қўшинни тўплайди. Гарчи аввалига кўплаб муваффақиятга эришганига қарамай, 1149-йил декабрда Қоҳирадан Қуйи Мисрга кўпроқ аскарларни ёллаш учун кетишга мажбур бўлади. Бу вақтда Ибн ас-Саллар шаҳарни эгаллаб олади[2].

Ибн ас-Салларнинг вазирлик даври

Map of the Middle East showing the Christian states of c. 1140 in colour
Левантнинг сиёсий харитаси тах. 1140

Ал-Зафир янги вазиятга мослашмайди ва Ибн ас-Салларни ўлдириш учун унинг рақиблари билан тил бириктиради. Бунга жавобан 1150-йил январда Ибн ас-Саллар олий мансабдор шахслар ва амалдорларнинг ўғилларидан иборат бўлган элита курсантлар корпуси бўлган халифа гвардиясини (сибян ал-хасс) тўплайди ва уларнинг кўпини қатл эттиради, қолганларини эса империя чегараларига сургун қилади[2]. Шундан сўнг у давлат идораларининг бош нозири (назир фи'л-дававин) Абул-Карам Муҳаммад ибн Маъсум ат-Тиннисийни қатл эттиради[3]. Қоҳирани қўлга киритгандан сўнг, унинг ўгай ўғли Аббос бошчилигидаги қўшин Талоъи ибн Руззик билан бирга Ибн Масал ва унинг иттифоқчиси Бадр ибн Рофийга қаршилик қилиш учун юборилади. Икки қўшин 1150-йил 19-февралда Баҳнаса вилоятидаги Даласда бўлиб ўтган жангда тўқнаш келади. Жанг якунида Ибн Масал мағлубиятга учрайди ва ўлдирилади. Аббос ғалаба белгиси сифатида кесилган бошни Қоҳирага олиб боради[2].

Халифа ва вазир ўртасидаги муносабатлар ниҳоятда душманлик кайфиятида бўлиб қолади. Усома ибн Мунқиднинг сўзларига кўра, иккаласи бир-бирини менсимаган, халифа Ибн ас-Саллорни ўлдиришга ҳаракат қилган, иккинчиси эса халифани тахтдан ағдариш ниятида бўлган. Иккала одамнинг ўзаро нафратини фақат Қуддус Қироллигининг салиб юришлари туфайли империя дуч келган жиддий ташқи таҳдидлар чеклаб турган[6]. Ибн ас-Саллар вазирлик даврида Левантнинг салибчилар князликлари билан уруш юзага келган. 1150-йил октябр/ноябр ойларида салибчилар Ўрта ер денгизидаги ал-Фарама порт шаҳрини талон-тарож қилгандан сўнг, Ибн ас-Саллар кенг кўламли денгиз экспедициясини уюштирган. У Левант қирғоқларига бостириб кирган, Яффа, Акко, Байрут ва Триполи портларига ҳужум қилган[2]. Босқин, гарчи муваффақиятли тарзда амалга оширилган бўлса ҳам, ғалаба давомий бўлмаган, чунки Фотимийлар уни давом эттира олишмаган[6]. Шунингдек, бу ҳужум қиймати 300 000 тилла динорга тенг бўлган жуда катта маблағнинг сарфланишига сабаб бўлган. Шунинг учун ғазна Қоҳирада кийим-кечакларни текин тарқатиш сингари доимий харажатларни камайтиришга мажбур бўлган[2]. Шунингдек, Сурия мусулмон ҳукмдорлари Ҳалаблик Нуриддин Занги ва Дамашқдаги Мужириддин Абақдан ҳеч қандай ёрдам келмайди[2]. 1153-йил бошида салибчилар Фатимийларнинг Ашкелон постига ҳужум қилишади[6].

1153-йил март ойида Ибн ас-Саллар ўгай ўғли Аббос ва Усома ибн Мунқид қўл остида шаҳарга қўшимча кучлар юборади. Тарихчи ал-Мақризийнинг ёзишича, бу миссиядан Аббос норози бўлган, у ўз вақтини Қоҳира лаззатларидан баҳраманд бўлишда давом эттиришни истаган. Усоманинг шуҳратпарастлиги, агар хоҳласа, Миср султони бўлиши мумкинлигини тахмин қилган Аббос ўгай отасини ўлдиришга ҳаракат қилган[6]. Бу фитна халифа билан келишув асосида тузилган[4]. Аббос халифанинг севимли ўғли Насрни гўё уруш хавфидан сақлаб қолиш учун бувиси билан Ибн ас-Саллар саройида қолиш учун Қоҳирага юборади. Кечаси Наср Ибн ас-Салларнинг хонасига кириб, уни уйқусида ўлдиради. Кейин у отасига хат ташувчи каптар орқали хабар юборди, у тезда Қоҳирага қайтиб, вазирлик ҳуқуқини талаб қилади (9-апрел). Ибн ас-Салларнинг кесилган бошини Бобул Заҳаб дарвозаси олдига йиғилган аҳолига намойиш этишади[6]. Ўз ҳолига ташлаб қўйилган Ашкелон, Левантдаги сўнгги фотимий пости сифатида 1153-йил августида салибчилар қўлига ўтади[4].

Қотиллик ва унинг оқибатлари

Ибн ас-Саллар ўзининг очкўзлиги ва шафқацизлиги туфайли одатда кўп нарсадан норози бўлган, лекин Мисрдаги суннийлик фаолиятини қўллаб-қувватлаган[2]. Натижада унинг сунний тарафдорлари қотиллик учун жавобгар деб ҳисоблаган Ибн Мунқидни жазолаш учун аз-Зафирга мурожаат қилишган[2]. Ибн Мандиқ ўз ҳаётини асраб қолиш учун, Аббосга юзланиб, аз-Зафир ва Наср ўртасида жинсий алоқа борлиги ҳақидаги миш-мишларни айтиб, уни Зафирга қарши боришга ундаган[2]. Ибн Мунқид ўз хотираларида халифа ас-Зафир Аббосни йўқ қилиш учун Насрдан фойдаланмоқчи бўлгани, аммо бу фитнадан Наср хабар топганини айтади[3]. Аббос бундан ғазабланиб, ўғлини халифани ўлдиришга кўндиради. Наср аз-Зафирни Дорул-Маъмун вазирлар саройида бирга тунашга таклиф қилади. У етиб келгач, халифа ва унинг ҳамроҳи ўлдирилади, жасадлари яқин атрофдаги чуқурга ташланади[2]. Бу воқеа 1154-йилнинг 1 ёки 15-апрелида содир бўлган[3].

Эртаси куни Аббос гўёки аз-Зафирни қидириш учун сарой дарвозасига қараб боради[2]. Ҳалифани қидириш ишлари бошланади, лекин охир-оқибат халифанинг ўтган тундаги қирғиндан яшириниб қутулиб қолишга муваффақ бўлган хизматкори саройга хабар бериши билан ҳақиқат маълум бўлади. Сарой аёллари мотам тута бошлагайдилар[2]. Аз-Зафирнинг икки укаси Жибрил ва Юсуф Насрни халифанинг қаерда эканлигини аниқлаш ҳақида сўроқ қилиш кераклигини талаб қилганларида, Аббос уларни қатл қилишни буюради ва халққа улар халифанинг ўлдирилишида айбдор эканликларини тан олганликларини эълон қилади[2]. Унинг ўрнига аз-Зафирнинг беш ёшли ўғли Исо ал-Файз бинасруллоҳ исми билан халифа деб эълон қилинади[2]. Ёш халифа амакиларининг қонга беланган жасадларини кўриб, сарой амалдорларининг бу ҳолатни ўзгача тарзда эътироф этишаётганини тинглаб, телба бўлиб қолади[2].

Мероси

Ал-Зафир ҳукмронлиги Фотимийлар давлатининг охири яқинлашиб қолганлигини кўрсатади. У ва ундан кейинги тахтга ўтирган халифалар балоғатга етмаган ёшлар бўлиб, ҳукумат ишларида иштирок этмай, вазирликка даъвогарлик қилаётган кучлилар қўлида оддий қўғирчоққа айланиб қолишади[4]. Генераллар ва вазирлар ўртасидаги ҳокимият учун кураш Фотимийлар давлатининг сўнгги ўн йилликларида, яъни 1171-йилда Саладин томонидан қўлга киритилгунга қадар давом этган[7].

1148–1149-йилларда аз-Зафир Қоҳирада Боб Зувайла дарвозаси яқинида масжид қурдиради ва унинг эҳтиёжларнини қоплаш учун вақф сифатида бир қанча мулкларни бириктириб беради. Зафирий масжиди ислом қонунларини ўргатиш учун ҳам хизмат қилган ва бу мақсадда унга бир гуруҳ фиқҳ олимлари (фақиҳлар) бириктирилган[3].

Яна қаранг

Манбалар

Адабиётлар

ал-Зафир
Таваллуди: феврал охири 1133 Вафоти: март 1154
Олдингиси Фотимийлар халифалиги
10-октябр 1149 – 1 ёки 15-апрел 1154
Кейингиси
Исмоилий имомлари рўйхати
10-октябр 1149 – 1 ёки 15-апрел 1154