Az-Zafir (qabila)
Аз-Зафир (арабча: الظفير) – Тайй қабиласидан келиб чиққан бадавий араб қабиласи. Нисбаси аз-Зафирий (арабча: الظفيري). Қабила вакиллари милодий 1200-йилдан 1450-йилгача Мадина шаҳрининг шарқий қисмидаги саҳрода яшаган, сўнгра Наждга кўчиб ўтиб, 1740-йилга қадар ўша ерда ҳаёт кечирган. Шундан сўнг Нажд ва Баҳрайн шимолидаги (Шарқий Арабистон) саҳрога, яъни Ироқнинг жануби, Саудия Арабистони ва Қувайт шимолидаги саҳроларга кўчиб ўтган. Ҳозирги кунда қабила вакилларининг аксарияти Саудия Арабистони ва Қувайтда яшайди ва уларнинг кўпчилиги профессор, сиёсатчи, олим, шифокорлар ва муҳандис сифатида фаолият юритишади. Шунингдек, кам сонли қабила вакилларини Ироқ, Сурия, Қатар, Баҳрайн ва Туркияда ҳам учратиш мумкин.
Бўлимлари
Аз-Зафир қабиласи икки бўлимга ажратилган. Улар ал-Бутун ва ас-Сумада бўлимларидир.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |