Аз-Зақозиқ (Зақозиқ) – МАРдаги шаҳар, Нил дарёси делтасининг шарқий қисмида; Шарқия муҳофазасининг ма’мурий маркази. Аҳолиси 279 минг киши (1991). Савдо-транспорт маркази. Аз-зақозиқ, автомобил йўллари тугуни. Озиқ-овқат, пахта тозалаш саноати корхоналари бор. Аз-Зақозиқ яқинида қадимги Бубаст ибодатхонасининг ҳаробалари сақланган.

Аз-Зақозиқ

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил