Аз -Завовида (арабча: الذواودة‎‎) ёки аз-Завади (арабча: الذوادي‎‎) – Арабистон кўрфазидаги араб давлатлари, хусусан, Баҳрайн, Қатар ва Саудия Арабистонидаги араб қабиласи. Улар Бану Холид қабиласининг кичик уруғи ҳисобланади.

Қабила вакиллари Баҳрайндаги ал-Ҳидд ва Муҳаррақ ҳудудларига жойлашган. Уларнинг кўпгина оила аъзолари марварид овлаш саноати билан шуғулланишган.

Аз -Зававида қабиласи 1783-йилда Бану Утбанинг Баҳрайнга бостириб кириши натижасида Зубара туманидан Баҳрайнга кўчиб келган уруғлар ҳисобланишади.

Мазкур оиланинг машҳур аъзолари орасида сиёсий фаол Аҳмад аз-Завади, Уй-жой банки асосчиси Исо ибн Сулаймон аз-Завади каби шахслар бор.

Ҳаволалар