Azadi maydoni
Азади майдони (форсча: میدان آزادی „Озодлик майдони“), илгари Шоҳяд майдони номи билан аталган (форсча : мййдạн сẖҳйạд Мейдāне Ŝаҳйāд сўзма-сўз таржима қилганда „Шоҳ майдонини хотирлаш“ деган маънони англатади). Эроннинг Теҳрон шаҳридаги асосан яшил шаҳар майдони. Унинг марказида Азади минораси жойлашган. Минора ва майдон Эроннинг сўнгги шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий томонидан Эрон давлати ташкил топганининг 2500 йиллиги арафасида қурилган.
| Озодлик майдони | |
| Маҳаллий номи | Мейдāне Āзāди (форсча) |
|---|---|
| Аввалги номи | Шаҳяд майдони |
| Майдони | 6.8 г (17 акр) |
| Жойлашуви | Теҳрон, Эрон |
| Координаталар | 35°41′59″Н 51°20′14″Э / 35.69972°Н 51.33722°Э |
| Шимолда | Жиннаҳ йўли |
| Шарқда | Азади кўчаси |
| Жанубда | Саидий йўли |
| Ғарбда | Караж Махсус (Спеcиал) йўли |
| Бошқа | |
| Дизайнер | Ҳоссеин Аманат |
Дизайн ва архитектураси
Тахминан 50 000 м2 майдонга эга. Майдон чегаралари катта айланма йўл билан туташган. Бу Теҳрондаги энг катта ва Эрондаги иккинчи ўтинда турувчи энг катта майдон ҳисобланади (Табриздаги Озарбайжон майдонидан кичикроқ).
Азади майдонининг марказида 45 метр баландликка эга бўлган Азади минораси жойлашган. Минора ва унинг атрофидаги майдон дизайни Эрон-ислом меъморчилиги ва эстетик геометриясининг архетипи ҳисобланади. Фаввора Эрон боғларидан илҳомланиб яратилган бўлиб, майдоннинг қияликларини суғоришда ёрдам берадиган пухта ва самарали қилиб ишлаб чиқилган.
Ҳусайн Аманатнинг сўзларига кўра: „Боғлар ва гулзорлардан ташкил топган майдондаги дизайнлар Исфаҳондаги Шайх Лутфуллоҳ масжиди гумбазининг ички дизайнидан илҳомланилган. Бироқ гумбазнинг геометрияси овал бўлиб қолган. Шайх Лутфуллоҳ масжиди гумбазининг геометрияси ва ўлчамларида қизиқарли логарифмик алоқалар мавжуд бўлиб, улар аввалги даврларда Эрон меъморларининг чуқур математик билимга эга бўлганидан далолат беради.“
"Сув фавворалари ва фавворалари дизайни ҳам Эрон боғларидан илҳомланилган. Шунингдек, майдоннинг қиялиги аниқ мақсад учун пухта ишлаб чиқилган. Азади минорасининг баландлиги 45 метр. Чунки у Меҳробод аэропорти яқинида жойлашган ва бундан баланд қилиб бўлмайди[1][2].
1979-йилги Эрон инқилобидан олдин у Шайҳад майдони (میدان شهیاد, Мейдāне Ŝаҳйāд яъни Шоҳ хотираси майдони) деб аталган. 1979-йил 12-декабргача бўлган инқилобнинг бир қанча намойишлари маркази бўлган. Ҳар йили кўплаб эронликлар букунни Азади майдонида нишонлайдилар. Минорада пойтахтнинг машҳур консерт залларидан бири жойлашган.
Йўллар

- Шимолдан:
Жиннаҳ Эхпрессwай - Ғарбдан:
Караж Махсус (Махсус) йўли - Жануби-ғарбий томондан:
Меҳробод аэропортига кириш йўли - Жанубдан:
Саиди Эхпрессwай - Шарқдан:
Азади кўчаси
Жамоат транспорти
Манбалар
- ↑ „ББCПерсиан.cом“. www.ббc.cом. Қаралди: 2021-йил 20-август.
- ↑ „برج آزادی“, ویکیپدیا، دانشنامهٔ آزاد (форс), 2021-08-07, қаралди: 2021-08-19