Азархўрро — муқаддас олов. Оташпарастлик (зардуштийлик) динидаги қадимги халқлар азархўррога сиғинишган. Милоддан аввалги ВИ — В асрлардан то ислом дини тарқалгунга қадар оташпарастлар ўртасида Азархўррога эътиқод жуда кучли бўлган. Азархўррога ҳар бир мамлакат ва шаҳарда махсус жойларда сақланиб, кеча-ю кундуз ёниб турган. азархўрронинг энг мўтабари Хоразмда бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил