Азеотроп аралашмалар – ҳайдалганда ажралмайдиган ва таркиби ўзгармайдиган эритмалар. Азеотроп аралашмаларнинг мавжудлигини илк бор 1810-йилда инглиз кимёгари ва физиги Ж. Далтон аниқлаган. Баъзи Азеотроп аралашмалар таркибидаги алоҳида компонентларга қараганда анча юқори температурада, баъзилари эса пастроқ температурада қайнайди. Масалан, 95,57% этил спирти (78,5°да қайнайди) ва 4,43% сувдан (100°да қайнайди) иборат аралашма 78,15°да қайнайдиган Азеотроп аралашмалар ҳосил қилади. Аксинча таркибида 69,2% нитрат кислота (84°да қайнайди) ва 30,8% сув бўлган Азеотроп аралашмалар эса 121,8°да қайнайди. Уч ва ундан ортиқ моддалар аралашмаси ҳам Азеотроп аралашмалар бўлиши мумкин. Ташқи босим ўзгариши билан Азеотроп аралашмаларнинг қайнаш температураси, таркиби ўзгаради, шундан фойдаланиб, Азеотроп аралашмалар таркибий қисмларга кимёвий йўл билан турли босим остида ҳайдаб ажратилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил