Azercell
Азерcелл — Боку шаҳрида жойлашган Озарбайжон телекоммуникация компанияси. У Озарбайжондаги энг йирик мобил алоқа оператори ҳисобланади. Компания ҳукмрон Алиевлар оиласига офшор компаниялар орқали тегишли экани айтилади.[1] 2008-йилда давлат улушлари Алиевлар оиласига тегишли компанияларга катта чегирма билан ўтказилган бўлиб, бу Озарбайжон халқига камида 600 миллион долларга тушган.[1]
|
Компаниянинг расмий логотипи | |
| Тармоғи | Телекоммуникация |
|---|---|
| Эгаси | „АзИнТелеcом“ МЧЖ (Озарбайжон рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги) |
| Статус | МЧЖ |
| Қачон асос солинган | 19-январ, 1996-йил |
| Жойлашуви | Боку, Озарбайжон |
| Ҳудудий хизмати | Озарбайжон |
| Асосчи(лари) | Озарбайжон ҳукумати ва Туркcелл |
| Директори | Зарина Зейналова |
| Бош директор | Зарина Зейналова |
| Маҳсулот(лар)и | |
| Брендлари | Азерcелл |
| Мижозлар сони | 4.5 миллиондан ортиқ |
| Вебсайти | азерcелл.cом |
| Тил(лар)и | Озарбайжонча, инглизча, русча |
Компания тарихи
„Азерcелл Телеcом“ МЧЖ 1996-йил январ ойида Озарбайжон ҳукумати ва Туркиянинг йирик мобил оператори — Туркcелл ўртасида қўшма корхона сифатида ташкил этилган.[1][2] Ушбу келишувга кўра, Озарбайжон ҳукумати операторнинг 51 фоиз улушига эгалик қилган.[1]
„Азерcелл Телеcом“ ўз фаолиятини 1996-йил 15-декабрда бошлаган. Компания мамлакатнинг нефт секторидан ташқари фаолият юритувчи иккинчи йирик солиқ тўловчисига айланди.[1][3]
2004-йилда Швециянинг ТелиаСонера компанияси „Азерcелл“ни хусусийлаштириш бўйича музокараларда иштирок этди. Озарбайжон ҳукумати „ТелиаСонера“нинг давлат компаниясини мустақил равишда хусусийлаштиришига тўсқинлик қилди ва унга „Cенай Инсаат“ (Алиев режими билан ҳамкорлик қилиши маълум бўлган турк компанияси) ва номаълум „маҳаллий ҳамкор“ билан бирга хусусийлаштиришни амалга оширишни буюрди. Кейинчалик суриштирувлар натижасида ушбу маҳаллий ҳамкор Илҳом Алиев оиласига тегишли офшор компаниялар экани маълум бўлди.[1]
2018-йилда „Телиа“ 58,55 фоиз улушга эга бўлган „Финтур Ҳолдингс“ ўзининг „Азертел“даги улушини Озарбайжон Республикасига қарашли „Азербаижан Интернатионал Телеcом“ МЧЖга сотди.[4]
Хизматлар
4Г
2012-йил 24-майда „Азерcелл“ 4Г платформасига асосланган хизматлар ишга туширилганини эълон қилди. „Азерcелл“нинг 4Г тармоғи бутун Боку шаҳри ва унга яқин шаҳарчаларни қамраб олган. Тармоқлар 1800 МГц частотада ишлайди. 4Г тармоғи жорий этилган иккинчи ҳудуд Нахчиван Автоном Республикаси бўлди.[5]
Бозор улуши ва қамрови
Озарбайжон мобил алоқа бозорининг 51 фоизи „Азерcелл“га тегишли; унинг географик қамрови 94,15 фоизни, аҳоли қамрови эса 98,70 фоизни ташкил этади.
Шунингдек қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Патруcиc, Миранда; Дйфвермарк, Жоачим; Wестерберг, Ола „Оффшорес Cлосе то Пресидент Паид Нотҳинг фор Стате Шаре оф Телеcом“. ОCCРП (2015-йил 27-май). 2024-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Азербаижан говернмент буйс Телиа анд Туркcелл'с стаке ин Азерcелл фор €222м“ (эн). Cапаcитй Медиа (2018-йил 5-март). Қаралди: 2024-йил 10-июн.[сайт ишламайди]
- ↑ „Ет анотҳер қуалитй индех фром Азерcелл“ (эн). АзерНеwс.аз (2020-йил 30-июл). Қаралди: 2020-йил 12-декабр.
- ↑ „Телиа селлс Азерcелл стаке ин градуал эхит фром Эурасиа“ (эн-CА). Яҳоо Неwс (2018-йил 5-март). Қаралди: 2024-йил 10-июн.
- ↑ „Азерcелл анноунcед тҳе лаунч оф 4Г“. cонтаcт.аз (2012-йил 24-май). Қаралди: 2012-йил 14-июн.