Азҳар Исфаҳоний, Али бин Саҳл – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Куняси – Абулҳасан. Муҳаммад бин Юсуф Баннонинг шогирди. Амр бин Усмон Маккий ва Абу Туроб Нахшабий билан суҳбатда бўлган. Тасаввуфнинг дақиқ масалалари юзасидан Жунайд Бағдодий ва Муъаммил Жассос билан мактуб асосида фикр алмашган. Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳақидаги бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат". 
  2. ↑ "Насойим ул-муҳаббат".