Azil madaniyati
Азил маданияти – Франсия ва Пиренея ярим оролнинг шимолий қисмида мезолит даврининг бошида яшаган кабилалар маданияти. Франсиянинг жанубий даги (Ареж департаменти) Мас-д’ Азил гори номи билан аталган. 1887-йил франсуз олими Э. Пет олиб борган қазишлар натижасида мазкур ғордан юқори палеолит даврининг охиридан то Рим давригача бўлган кўпгина маданий ёдгорликлар топилган. Улар орасида чақмоқтошдан ясалган доирасимон қирғич ва бошқа тош қуроллар бор. Ишланиши жиҳатидан юқори палеолит қуролларидан фарқ қиладиган буғу суягидан ясалган мингдан ортиқ санчқи (гарпун) топилган. Булардан мезолит даврига тегишлилари Азил маданиятига оид. Бу маданият қабилалари жамоа бўлиб яшаган, овчилик ва балиқ овлаш билан шуғулланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |