Азим Олимжонович Аҳмедов (1992-йил 4-январда туғилган) – ўзбек футболчиси, ҳимоячи позициясида ўйнайди. 2023-йилдан Бекободнинг „Металлург“ клуби футболчиси.

Азим Аҳмедов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Азим Олимжонович Аҳмедов
Таваллуд санаси 4-январ 1992-йил
Таваллуд жойи Наманган, Ўзбекистон
Бўйи 185 см
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Металлург
Рақами 7
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Навбаҳор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2010—2015 Навбаҳор 91 (2)
2016—2019 Пахтакор 75 (4)
2019—2022 Навбаҳор 80 (9)
2023 Турон 9 (0)
2023—2025 Навбаҳор 43 (3)
2026— Металлург 0 (0)
Миллий терма жамоа
2016—2019 Ўзбекистон 15 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Азим Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2010-йилдан 2015-йилгача ушбу клуб таркибида ўйнаган. Бу вақт ичида у 91 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. 2016-йилнинг январ ойида Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби билан шартнома имзолаган[1]. 2019-йил мавсум бошида яна собиқ клуби „Навбаҳор“ жамоаси сафига қайтган[2].

2022-йил мавсум якунида Яйпаннинг „Турон“ жамоаси билан шартнома имзолаган[3]. 2023-йил ёзги трансфер ойнаси вақтида „Турон“ жамоасидаги молиявий муаммолар сабабли икки тарафлама келишув асосида шартномани бекор қилган[4]. 2023-йил 29-июлда Навбаҳор жамоаси билан шартнома имзолаган[5].

Терма жамоа фаолияти

2014-йил 28-майда Ўзбекистон терма жамоасидаги дебюти ўйинини ўказган[6].

Ютуқлари

  • Ўзбекистон Суперлигаси иккинчи ўрин соҳиби: 2018, 2022
  • Ўзбекистон Кубоги кумуш медал соҳиби: 2018, 2022, 2024

Шахсий ҳаёти

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ сардори Одил Аҳмедовнинг укаси.

Манбалар

  1. ↑ „Аҳмедов "Пахтакор" билан шартнома тузди“. 2023-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-июл.
  2. ↑ „Расмий хабар: Аҳмедов "Навбаҳор" билан 3 йиллик шартнома тузди“. 2022-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.
  3. ↑ „Расмий хабар: Азим Аҳмедов – "Турон" футболчиси“. 2023-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-июл.
  4. ↑ „"Турон" Азимжон Аҳмедов ва Қувондиқ Рўзиевнинг кетганини эълон қилди“. 2023-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-июл.
  5. ↑ „Аҳмедов ва Нестеров "Навбаҳор"га о'тди“. 2023-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-июл.
  6. ↑ „Азим Аҳмедов: "Ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим"“. 2023-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-июл.

Ҳаволалар