Azim Latipov
| Азим Латипов | |
|---|---|
| Файл:Азим Латипов.жпг | |
| Таваллуди |
5-июн 1951-йил |
| Вафоти |
6-июн 2025-йил (74 ёшда)[1] Шофиркон тумани, Бухоро вилояти, Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | фермер, чорвачилик механиги |
| Унвони |
|
Азим Шукурович Латипов (1951-йил 6-июн, Шофиркон тумани, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР – 2025-йил 6-июн, Шофиркон тумани, Бухоро вилояти, Ўзбекистон) – фермер, чорвачилик механиги, Ўзбекистон Қаҳрамони (2002)[2].
Ҳаёти ва меҳнат фаолияти
1951-йил 6-июн Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Бухоро вилояти Шофиркон тумани (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти Шофиркон тумани) да таваллуд топган[3].
Меҳнат фаолиятини 1971-йилда чорвачилик механиги сифатида жамоа хўжалигида бошлаган. Бухоро вилоятида пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик соҳаларда фаолият юритган. Деҳқончиликда эса эски қовун навларини қайта яратиш, ҳосилдорликни ошириш каби фаолият билан ҳам шуғулланган. 1996—2007-йиларда Бухоро жамоа хўжалиги лавозимида фаолият юритган[3].
1996-йил „Шуҳрат медали“, 2002-йилда „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони билан тақдирланган. Уч бора Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланган.
Фермер бир қатор хайрия ишлари билан ҳам шуғулланиб келади.
2004—2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув масалалари ва экология қўмитаси аъзоси сифатида фаолият олиб борган. 2004-йилдан Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши депутати бўлган[4]. 2025-йил 6-июн куни вафот этган[5].
Оиласи
Оилали. Бир ўғил, тўрт қизнинг отаси.
Мукофотлари
1. 1996-йил – „Шуҳрат медали“,
2. 2009-йил – Ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш соҳасидаги узоқ йиллик қаҳрамонона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун – „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони[6].
Яна қаранг
Ўзбекистон Қаҳрамонларининг рўйхати
Адабиётлар
Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор ва бошқалар. Ўзбекистон қаҳрамонлари. Тошкент: Адабиёт, 2021 — 216-бет. Қаралди: 11-август 2023-йил.
Манбалар
- ↑ „Умер Герой Узбекистана Азим Латипов“. кун.уз (2025-йил 7-июн). Қаралди: 2025-йил 7-июн.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002-йил 23-августдаги „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвонини бериш тўғрисидаги фармони“. Халқ сўзи газетаси, №177 (3005) 1-бет (2002-йил 24-август). 2024-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 8-июн.
- ↑ 3,0 3,1 Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор 2021, с. 86.
- ↑ Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор 2021, с. 87.
- ↑ „Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди“. хабар.уз (2025-йил 6-июн). 2025-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-июн.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони , 25.08.2009 йилдаги ПФ-4131-сон“. Лех.уз (2009-йил 25-август). Қаралди: 28-декабр 2023-йил.