Azimboy Saʼdullayev
- Зиёсферада исми Азимбой ва фамилияси Саъдуллаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Азимбой Саъдуллаевич Саъдуллаев (1947-йил 9-январ, Шовот тумани, Хоразм вилояти, Ўзбекистон ССР – 2025-йил 28-май, Тошкент, Ўзбекистон) – ўзбекистонлик математик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1995), физика-математика фанлари доктори (1982), профессор (1985).
| Азимбой Саъдуллаев | |
|---|---|
| Файл:Азимбой Саъдуллаев.пнг | |
| Таваллуди |
9-январ 1947-йил Шовот тумани, Хоразм вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Вафоти |
28-май 2025-йил (78 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | математик олим |
| Соҳаси | математика |
| Иш жойлари | Ўзбекистон Миллий университети Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти |
| Таълими | Москва давлат университети |
| Илмий даражаси | физика-математика фанлари доктори |
| Илмий унвони | академик |
| Мукофотлари |
|
Таржимайи ҳоли
Азимбой Саъдуллаев 1947-йил 9-январда Шовот туманида ишчи ва деҳқон оиласида туғилган[1][2][3][4]. 1952—1963-йилларда Шовот туманидаги ўрта мактабни тамомган. 1963—1966-йилларда Тошкент давлат университетининг механика-математика факултетида ўқиган. 1966-йилда Азимбой Саъдуллаев ўқишини Москва давлат университетининг механика-математика факултетига кўчирган[1]. Ўқишини у ерга кўчиришни академиклар Т. А. Саримсоқов ва С. Ҳ. Сирожиддиновлар маслаҳат беришган. 1969-йилда Москва давлат университетини тамомлаган[2], 1969—1972-йилларда Москва давлат университетининг аспирантурасида таҳсил олган.
1972—1978-йилларда Тошкент давлат университети математик анализ кафедрасининг катта ўқитувчиси, доцент, 1978—1983-йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институтининг катта илмий ходими, 1983—1992-йилларда математик анализ кафедрасининг мудири, 1985—1992-йилларда математика факултетининг декани бўлиб ишлаган.
1992-йилда Азимбой Саъдуллаев Урганч давлат педагогика институти ректори этиб тайинланган. Ушбу вазифада 2007-йилгача ишлаган[2]. Айнан унинг ҳаракати билан институт универистет мақомини олади[5]. 1997—2007-йилларда Хоразм Маъмун академияси раис сифатида фаолият олиб борган[6]. 2007—2012-йилларда Ўзбекистон Миллий университетида математик анализ кафедраси мудири, 2012—2017-йилларда математик анализ кафедраси профессори ҳамда Математика институтининг бош илмий ходими бўлиб ишлаган[2]. 2017—2025-йилларда Ўзбекистон Миллий университетида математик анализ кафедраси мудири бўлган[2]. Азимбой Саъдуллаев 2025-йил 28-май куни 78 ёшида вафот этган[7][8][9][10].
Азимбой Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1994-йилда И чақириқ, 1999-йилда эса Хоразм вилояти 206-Ичан қаъла округидан ИИ чақириқ[11] депутати (1994—1999, 1999—2004) этиб сайланган[2][5]. 2004—2009-йилларда халқ депутатлар Хоразм вилояти кенгаши депутати бўлган[2].
Илмий фаолияти
Азимбой Саъдуллаев 1972-йилда фан номзоди илмий даражасини олиш учун „Каноник кўпайтма ва аналитик тўпламлар“ (русча: „Каноническое произведение и аналитические множества“, 1982-йилда фан доктори илмий даражасини олиш учун „Комплекс потенсиал назарияси ва унинг қўлланилиши“ (русча: „Комплексная теория потенциала и её применения“) мавзусидаги диссертациясини ҳимоя қилган[12]. 1989-йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси бўлган, 1995-йилда эса академиянинг академиги этиб сайланган[3].
нинг илмий фаолияти математика фанидаги „Кўп комплексли ўзгарувчили функсиялар назарияси“ ва „Комплекс потенсиаллар назарияси“га оид бўлган[4][13]. Азимбой Саъдуллаевнинг америкалик олимлар билан бирга комплекс потенсиаллар назарияси асосини яратишган[12][3]. Бу назарияни амалиётда қўллаб, бир неча йирик илмий муаммоларни ечган.
Фундаментал ишларининг бир қанчаси чет элларда нашр қилинган, дарслик ва монографияларида чоп этилган. Азимбой Саъдуллаев 15 та монография[9] ва 6 та дарсликлар, 200 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи ҳисобланади[5]. Азимбой Саъдуллаев АҚШ, Франсия, Туркия, Германия, Италия, Россия, Хитой каби давлатларга давлат ва илмий делегациялар таркибида борган[5].
Мукофотлари
1990-йилда Ўзбекистон Фахрий ёрлиғи, 2000-йилда „Ўзбекистон белгиси“ кўкрак нишони, 2020-йилда эса Меҳнат шуҳрати ордени билан мукофотланган[14].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Азимбой Садуллаэвич Садуллаэв“. карй-ниязов.уз (2023-йил 27-июл). 2025-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-май.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 „АЗИМБОЙ САДУЛЛАЕВ 70 ОЛИМ, УСТОЗ, ДЎСТ“. 2023-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-май.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Академик Азимбой Са’дуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик“. пресидент.уз (2025-йил 28-май). 2025-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-май.
- ↑ 4,0 4,1 „Академик Азимбой Са’дуллаев 78 ёшида вафот этди“. кун.уз (2025-йил 28-май). 2025-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-май.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „АКАДЕМИК АЗИМБОЙ САДУЛЛАЭВИCҲ САДУЛЛАЭВ, 75 ЙОСҲГА ТЎЛДИ“. нуу.уз. 2023-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-октябр.
- ↑ „Математик олим Азимбой Са’дуллаев 78 ёшида вафот этди“. газета.уз (2025-йил 28-май). 2025-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-май.
- ↑ Мансурбек Жабборов. „Таниқли математик олим Азимбой Саъдуллаев вафот этди“. юз.уз (2025-йил 28-май). 2025-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-май.
- ↑ „Академик, таниқли математик Азимбой Саъдуллаев 78 ёшида вафот этди“. хабар.уз (2025-йил 28-май). 2025-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-май.
- ↑ 9,0 9,1 „Президент академик Азимбой Са’дуллаев вафоти муносабати билан та’зия билдирди“. кун.уз (2025-йил 28-май). 2025-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-май.
- ↑ „Математик олим Азимбой Са’дуллаев 78 ёшида вафот этди“. ойина.уз (2025-йил 28-май). 2025-йил 29-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-май.
- ↑ „САДУЛЛАЕВ Азимбой“. cентрасиа.орг.
- ↑ 12,0 12,1 „Академик Азимбой Садуллаевич Садуллаев“. матҳнет.уз. 2023-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-октябр.
- ↑ „Академик Азимбой Саъдуллаев вафот этди“. ишонч.уз (2025-йил 28-май). 2025-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-май.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ (2020-йил 28-август). 2023-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-май.
Адабиётлар
- Олий математика асослари, Т., 1998; Математик анализдан мисол ва масалалар тўплами, Т., 2000.
- 9-yanvarda tugʻilganlar
- 1947-yilda tugʻilganlar
- Shovot tumanida tugʻilganlar
- 2025-yilda vafot etganlar
- 28-mayda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Mehnat shuhrati ordeni sohiblari
- Oʻzbekiston belgisi nishoni sohiblari
- Oʻzbekiston matematiklari
- Oʻzbekistondagi oliy oʻquv yurtlari rektorlari
- Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi akademiklari
- Oʻzbekiston Milliy universiteti oʻqituvchilari