Азимжон Асқаров (17.05.1951-йил — 25.07.2020) — қирғизистонлик сиёсий фаол ва журналист. 2002-йил милиция шафқацизлигини ўрганиш учун „Воздух“ („Ҳаво“) гуруҳига асос солган. Миллати ўзбек бўлган Асқаров асосан ўзбеклар жабр кўрган 2010-йил июн тартибсизликлари пайтида зўравонлик ҳолатларини ҳужжатлаштириб борган.

Азимжон Асқаров

Азимзҳан Аскаров 2013-йилда
Таваллуди 17-май 1951-йил
Вафоти 25-июл 2020-йил(2020-07-25)
(69 ёшда)
Бишкек, Қирғизистон
Фуқаролиги Қирғизистон
Касби фаол ва журналист
Турмуш ўртоғи Хадича Асқарова
Мукофотлари

Асқаров зўравонликлар ортидан қўлга олинган ва унга оммавий тартибсизликлар уюштириш, миллий низо қўзғаш ва қотилликда қатнашиш айбловлари қўйилган[1][2]. Кўплаб халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари қаршилик кўрсатган ва қийноқлар ва суд залида милиция ходимлари томонидан гувоҳларни қўрқитиш каби камчиликларга тўла деб кўрсатилган суд жараёни ортидан Асқаров бир умр қамоқ жазосига ҳукум қилинган[3]. 2010-йил ноябрда Асқаровнинг соғлиғи қамалгани сабаб тез суръатда ёмонлашаётгани айтилди. Ҳуман Ригҳц Wатч, Репортерс Wитҳоут Бордерс, Пеопле Ин Неэд, Cоммиттеэ то Протеcт Жоурналисц ва Амнестй Интернатионал каби бир қанча гуруҳлар Асқаровни қўллаб, уни озодликка чиаришга чорлади. Амнестй Интернатионал Асқаровни „виждон маҳбуси“ (инглизча: присонер оф cонсcиэнcе) деб топди[4].

2015-йил АҚШ Асқаровни „Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси“ мукофоти билан тақдирлади. Буни Қирғизистон ҳукумати қоралаб, АҚШ ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорлик бўйича 1993-йил имзоланган битимни бекор қилди. 2016-йилнинг 12-июлида Қирғизистон олий суди умбрбод қамоқ жазоси ҳукмини бекор қилди ҳамда Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш учун Чуй вилоят судига жўнатди[5]. 2017-йилнинг 24-январида Асқаров қайтадан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Фаол 2020-йилнинг 25-июлида қамоқда вафот этди.

Шахсий ҳаёти

Азимжон Асқаров 1951-йилнинг 17-майида Қирғизистонда жойлашган Жалолобод вилоятидаги Бозорқўрғон қишлоғида туғилган. Тошкентда бадиий санъат билим юртида ўқиган. Уйланганидан кейин Асқаров 15 йил давомида рассом ва безакчи бўлиб ишлаган. Асқаров Хадича Асқаровага уйланган ва уларнинг уч фарзанди бор.

Инсон ҳуқуқлари бўйича фаолияти

Асқаров инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаоли бўлиб 1990-йиллардан бери ишлаб келади[6]. 2002-йил Қирғизистон қамоқхоноларидаги аҳволни ўрганиш учун „Воздух“ („Ҳаво“) гуруҳига асос солган. Асқаров асосан Бозорқўрғон атрофида ишлаган ва қўлга олингунича гуруҳга раҳбарлик қилган. Фаолияти давомида милиция шафқацизлиги ва зўравонлиги бўйича бир неча янги иш очган[6]. Унинг изланишларидан кейин бир неча милиция ходими ишдан бўшатилган[6]. Асқаров 2006-йил қийноқлар ҳақидаги гапларни танқид қилиб ёзгани учун уни прокурор терговчиси судлаганини айтган. Олти ой чўзилган суд жараёнида Асқаров ғолиб чиқди[6]. Натижада Асқаровнинг сўзларига кўра „Қонунни ҳимоя қилиш жамиятида душманлар мени тўхтатишга фурсат пойлаб юришарди“[6].

Қўлга олиниши ва судланиши

Файл:Аскаров2.жпг
2010-йилги суд жараёни давомида олган тан жароҳатларини кўрсатмоқда

2010-йил июнда Қирғизистонда ўзбек ва қирғиз миллатлари вакиллари орасида қонли тўқнашувлар юзага келди. Бу тўқнашувларда асосан ўзбек миллатига мансуб 2 000 дан ошиқ киши ҳалок бўлди ва юз минглаган киши бошқа жойга кўчишга мажбур бўлди[3][7]. Зўравонликдан кейин ўнлаган ўзбек фаоллари ва диний етакчилари Қирғизистон ҳукумати томонидан қўлга олинди ва миллий низо чиқаришда айбланди[8]. Булар орасида қотилликларни ва уйларни ёқиш ҳолларини видеога олиб юрган Асқаров ҳам бор эди[4]. Асқаров кейин видеоларни халқаро оммавий ахборот воситалирга тарқатди ва қирғиз ҳарбийларини қотилликларда қатнашишда айблади[9].

Асқаров 2010-йил 15-июнда Бозоққўрғонда қўлга олинган. Озгина вақтдан кейин Қирғизистоннинг инсон ҳуқуқлар бўйича омбудсмени Турсунбек Ақун бунга қарши чиққан[10].

Асқаров бошқа инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан бирга Жалолобод вилоятининг Новкен туманида жойлашган судда суд қилинган[4]. Ҳуман Ригҳц Wатчдан борган кузатувчи ҳимояланувчида ҳам, гувоҳларда ҳам янги кўкаришлар кўринганини ва уларда қийноқ аломлатлари бўлганлигини айтган[11]. Кузатувчи яна Асқаровни, бошқа ҳимояланувчиларни ва уларнинг адвокатларини судда ўтирганлар очиқчасига қўрқитишганини ва уларга ҳужум қилишганини айтган. Қонун ҳимоячилари бўлса ҳеч нима қилмасдан қараб туришган[3]. Асқаровнинг адвокати Нурбек Тоқтақунов миллий низо давомида ҳалок бўлган милиция ходимининг қариндошлари унга келиб Асқаровни ҳимоя қилишда давом эца куч ишлатишларини айтиб қўрқитишган. Амнестй Интернатионал Асқаров ва Тоқақуновнинг хавфсизлигидан хавотирга тушиб уларни ҳимоялашга чиқариган[12].

Асқаров милицияда ушлаб турилган вақтида уни уришганини ва қийнашганини айтган[6]. Асқаровнинг адвокатлари унинг орқаси кўкариб кетганини айтишган[8]. 2010-йил 4-ноябрда прокурор матбуот анжумани қилиб дўппослаш юз берганини рад қилган[4].

Қамалиши ва соғлиғи

2010-йил 10-ноябрда Асқаровга чиқарилган фармонни апеллация суди қўллаган. Икки кундан кейин Амнестй Интернатионал Асқаровнинг соғлиғи тезлик билан ёмонлашаётгани ҳақида хабар берган. Кейин уни қамоқхонадан Бишкекдаги шифохоналардан бирига олиб боришган[13]. Унинг оила аъзолари Асқаров қамоқхонада яхши қаралмаётганидан хавотирда эканликларини айтишган[4].

2011-йил 8-февралда Қирғизистон олий суди Асқаровнинг иши бўйича янги далилларни кўриб чиқишга рози бўлган. Аммо кўриб чиқиш кейинга қолдирилган[14]. 2011-йил 11-апрелда ишини кўриб чиқиш иккинчи марта қолдирилган[15]. 2011-йил 20-декабрда Қирғизистон олий суди Асқаровга чиқарилган ҳукмни кучда қолдирган[16].

Асқаровнинг адвокати кейин олий суд қарорини БМТ инсон ҳуқуқлари консулига аппелация қилишга қарор қилган,[16]. аммо Асқаровнинг ўзи бунга қарши бўлган. Сабаб сифатида қарор чиққунча тирик қолмаслиги мумкинлигини айтган[17]. Асқаров ўз иши Қирғизистон ичида қайта кўриб чиқилишини истайди[17].

2013-йил мартда Азимжон Асқаровнинг турмуш ўртоғи Хадича Асқарова халқаро ташкилотларга очиқ хат билан мурожаат қилгани хабар қилинди. Хадича Асқарова ёрдам сўраб БМТ Инсон Ҳуқуқлари Комиссарлигининг Марказий Осиё идорасига, Европа Иттифоқининг Қирғизистондаги элчилигига, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Бишкекдаги идорасига, АҚШ Давлат Департаментига, АҚШ, Германия ва Франсия элчихоналарига ва яна бошқа бир неча халқаро ташкилотларга мурожаат қилган[18].

Халқаро эътибор

Амнестй Интернатионал, Ҳуман Ригҳц Wатч,[11]. Cоммиттеэ то Протеcт Жоурналисц,[19]. Фронт Лине,[20]. Интернатионал Партнершип фор Ҳуман Ригҳц (ИПҲР),[2]. ва Интернатионал Федератион фор Ҳуман Ригҳц[14]. ҳаммаси Асқаровга чиқарилган ҳукмни қоралади. Cоммиттеэ то Протеcт Жоурналисц Асқаров ва у билан бирга қамалган Улуғбек Абдусаломовни озод қилишга, уларни қамаган милиция ходимларини „мансабларини суиистеъмол қилишгани учун“ тергов қилишга чақирган[21]. Америкалик актёр Мартин Шеэн ҳам Асқаровни қўллади[22]. Бишкекдаги АҚШ элчихонаси ҳам Қирғизистон ҳукуматини Асқаровнинг аризасини „бетараф қараб чиқишга“ чақирган[15]. Репортерс Wитҳоут Бордерс уни зудлик билан озод қилишга чақирган[23].

2011-йил 8-мартда Пеопле Ин Неэд Асқаровга „инсон ҳуқуқлари, демократия ва сиёсий можароларни куч ишлатмасдан ечиш йўлларини тарғиб қилгани учун“ Ҳомо Ҳомини Аwард мукофотини берди[6]. Асқаров қамоқхонадан „Ёш боладек йиғладим. Қувончимни изҳор қилишга сўз йўқ. Кўп қийноқлардан ва камситишлардан кейин яна бир бор инсон ҳуқуқлари ва адолат учун курашишнинг баланд қийматини англаб етдим!“[6] деб жавоб ёзган.

2011-йил майда Асқаровнинг расмлари кўргазмаси очилди. Кўргазмани унинг аёли ва бир неча инсон ҳуқуқлари ташкилотлари уюштирди[24][25]. Расмларда „Фарғона водийси аҳолиси ва уларнинг кундалик ҳаётидан лавҳалар“ тасвирланган[24].

2012-йил Асқаровга Журналистларни Ҳимоя Қилиш Комитети (инглизча: Cоммиттеэ то Протеcт Жоурналисц) Матбуот Эркинлиги Халқаро Мукофотини (инглизча: Интернатионал Пресс Фреэдом Аwард) берди[26]. Мукофот ҳужум, қўрқитиш ёки қамалишга қарамасдан матбуот эркинлиги учун курашишда жасорат кўрсатган журналистларга берилади[27].

2015-йил АҚШ Асқаров ҳамда Венесуалада фаолият юритувчи „Форо Пенал“ нодавлат ташкилотини „Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси“ (инглизча: Ҳуман Ригҳц Дефендер Аwард) мукофоти билан тақдирлади[28]. Америка Қўшма Штатлари давлат департаментининг мукофот эълон қилинган матбуот релизида Асқаров „2010-йилнинг июнида содир бўлган миллий зўравонлик давомида содир этилган ўлим ва вайронагарчиликни ҳужжатлаштиргани, кейинчалик ўзи бу ҳодисаларга боғлиқ айбловлар билан қўлга олингани“ эътироф этилди[28]. Буни Қирғизистон ҳукумати қоралаб, АҚШ ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорлик бўйича 1993-йил имзоланган битимни бекор қилди[29].

Ўлими

Асқаровнинг мурдаси Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб кетилмоқа

Асқаров 2020-йилнинг 25-июлида — пневмония аломатлари билан шифохонага ётқизилганидан кейин бир кун ўтиб вафот этди. Ўлими пайтида 59 ёшда бўлган Асқаров юрак ва бошқа сурункали хасталиклардан азият чекиб келган эди[30][31]. У 2020-йилнинг 31-июлида Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида дафн этилди. Ўлимидан олдин фаол Ўзбекистонда дафн этишларини васият қилган эди. Шунингдек, унинг қариндошлари агар у Қирғизистонда дафн этиладиган бўлса, қабри қирғиз миллатчилари томонидан вандализмга учрашидан хавотир олган[32].

Манбалар

  1. ↑ „Ўзбек фаоли Азимжон Асқаровга этник низо қўзғатиш ва бошқа айблар қўйилди“ (12-август 2010-йил). Қаралди: 30-январ 2013-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Кйргйзстан: Аппеал то тҳе интернатионал cоммунитй - cалл фор а неw, фаир ревиэw оф тҳе cасе оф ҳуман ригҳц дефендер Азимзҳан Аскаров сентенcед то лифе ин Кйргйзстан“. Интернатионал Партнершип фор Ҳуман Ригҳц (ИПҲР) (16-сентабр 2010-йил). 2012-йил 12-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-апрел 2011-йил. (WебCите сайтида 2012-10-12 санасида архивланган)
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „Ҳуман ригҳц гроупс cондемн Кйргйзстан аcтивист жаилинг“. ББC Неwс (16-сентабр 2010-йил). Қаралди: 17-апрел 2011-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 „Кйргйзстан: Фуртҳер Информатион: Присонер оф Cонсcиэнcе он Бринк оф Деатҳ: Азимзҳан Аскаров“. Амнестй Интернатионал (12-ноябр 2010-йил). Қаралди: 17-апрел 2011-йил.
  5. ↑ „Қирғизистон Олий Суди: Асқаров иши қайта кўриб чиқилсин, аввалги ҳукмлар бекор қилинсин“. Озодлик радиоси (2016-йил 12-июл). Қаралди: 2016-йил 12-июл.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 6,5 6,6 6,7 „Азимжан Аскаров, Wиннер оф тҳе Ҳомо Ҳомини Аwард - А Профиле“. Пеопле ин Неэд (2011). Қаралди: 17-апрел 2011-йил.[сайт ишламайди]
  7. ↑ „В Киргизии уже не стреляют, но мародерство продолжается“. Сегодня.уа. 2010-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-июн 2010-йил.
  8. ↑ 8,0 8,1 Андреw Э. Крамер.. „Узбекс Аccусед оф Инcитинг Виоленcе ин Кйргйзстан“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1-июл 2010-йил). 2011-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-апрел 2011-йил.
  9. ↑ Ромаин Гогуэлин анд Юрас Карманау. „У.С. энвой ургес аcтион он Кйргйз риоц“. Тҳе Wашингтон Тимес (19-июн 2010-йил). Қаралди: 6-август 2011-йил.
  10. ↑ Ричард Боудреаух. „Кйргйзстан Теарс Доwн Барриcадес“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (21-июн 2010-йил). Қаралди: 17-апрел 2011-йил.
  11. ↑ 11,0 11,1 „Кйргйзстан: Энсуре Сафетй, Дуэ Проcесс фор Детаинед Аcтивист“. Ҳуман Ригҳц Wатч (23-июн 2010-йил). Қаралди: 6-август 2011-йил.
  12. ↑ „Ҳуман Ригҳц Дефендер Беатен ин Cустодй: Азимзҳан Аскаров“. Амнестй Интернатионал (25-июн 2010-йил). 2012-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-август 2011-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-10-07 санасида архивланган)
  13. ↑ „Жаилед этҳниc Узбек аcтивист адмиттед то Кйргйз cапитал’с присон ҳоспитал“. узнеwс.нет (12-ноябр 2010-йил). Қаралди: 17-апрел 2011-йил.
  14. ↑ 14,0 14,1 „Аскаров Cасе“. Интернатионал Федератион фор Ҳуман Ригҳц (30-март 2011-йил). 2011-йил 1-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-апрел 2011-йил.
  15. ↑ 15,0 15,1 „Cасе оф Кйргйз аcтивист сентенcед то лифе фор этҳниc cлашес сталлс“. узнеwс.нет (11-апрел 2011-йил). Қаралди: 17-апрел 2011-йил.
  16. ↑ 16,0 16,1 „Верховный суд оставил в силе пожизненный приговор Азимжану Аскарову (Руссиан)“. Клооп (2011-йил 20-декабр).
  17. ↑ 17,0 17,1 „Правозащитника Аскарова впервые навестил депутат парламента (Руссиан)“. Клооп (2012-йил 6-феврал).
  18. ↑ „Азимжон Асқаров рафиқаси халқаро ташкилотлардан кўмак сўради“ (4-март 2013-йил). Қаралди: 7-март 2013-йил.
  19. ↑ Музаффар Сулейманов. „Отунбаева муст пут wордс инто аcтион ин Аскаров cасе“. Cоммиттеэ то Протеcт Жоурналисц (11-март 2011-йил). 2011-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-апрел 2011-йил.
  20. ↑ „Кйргйзстан: Упдате - Унфаир триал анд феар оф тортуре оф ҳуман ригҳц дефендер Мр Азимжан Аскаров“. Фронт Лине (13-сентабр 2010-йил). 2012-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-апрел 2011-йил.
  21. ↑ Cоммиттеэ то Протеcт Жоурналисц. „Кйргйзстан детаинс жоурналисц ас виоленcе cонтинуэс“ (23-июн 2010-йил). 2011-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-апрел 2011-йил.
  22. ↑ „Аcтор Мартин Шеэн такес уп cаусе оф этҳниc Узбек ригҳц адвоcате“. cентраласианеwсwире.cом (31-май 2011-йил). 2012-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-апрел 2011-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-07-07 санасида архивланган)
  23. ↑ „Cалл фор ҳумане треатмент фор жаилед жоурналисц анд респеcт фор пресс чартер“. Репортерс Wитҳоут Бордерс (19-август 2010-йил). 2016-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-апрел 2011-йил.
  24. ↑ 24,0 24,1 „Эхҳибитион Опенс Оф Паинтингс Бй Жаилед Кйргйз Ригҳц Аcтивист“. Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй (17-май 2011-йил). Қаралди: 24-май 2011-йил.
  25. ↑ Айим Бакй.. „В Бишкеке выставлены картины осужденного Азимжана Аскарова (Руссиан)“. Клооп (2011-йил 17-май).
  26. ↑ „Азимжон Асқаров - матбуот эркинлиги бўйича халқаро мукофот соҳиби“ (24-ноябр 2012-йил). Қаралди: 30-январ 2013-йил.
  27. ↑ „CПЖ Интернатионал Пресс Фреэдом Аwардс 2011“. Cоммиттеэ то Протеcт Жоурналисц. 2012-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-сентабр 2012-йил.
  28. ↑ 28,0 28,1 „Wиннерс оф тҳе 2014 Ҳуман Ригҳц Аwардс“. Унитед Статес Департмент оф Стате (2015-йил 17-июл). Қаралди: 2024-йил 24-апрел.
  29. ↑ „Қирғизистон АҚШ билан ҳамкорлик шартномасини бекор қилди“. Озодлик радиоси (22-июл 2015-йил). Қаралди: 29-июл 2015-йил.
  30. ↑ „Кйргйзстан’с ригҳц аcтивист Азимзҳан Аскаров диэс ат 69“. Ассоcиатед Пресс (23-июл 2020-йил). Қаралди: 25-июл 2020-йил.
  31. ↑ ПОДОЛСКАЙА, Даря „Сентенcед то лифе имприсонмент Азимзҳан Аскаров диэс ин присон“. 24.кг (25-июл 2020-йил). Қаралди: 25-июл 2020-йил.
  32. ↑ „Ригҳц дефендер Азимжан Аскаров лаид то рест ин Узбекистан“. Фергана (31-июл 2020-йил). Қаралди: 2-август 2020-йил.

Ҳаволалар


Андоза:Овозли Википедия