Azinlar
Азинлар – таркибида азот, икки ёки ундан кўп сонли ва турлича жинсли атомлари бўлган олти ҳадли гетероциклик бирикмалар. Бошқа ҳалқа тизимлари билан конденсатлашган жуда кўп азинлар ма’лум, азинлар асос хоссасига эга бўлиб, кислоталар билан та’сирланганда тузлар ҳосил қилади. Ба’зи азинлар тирик организмларда учрайди. Ҳужайранинг таркибий қисми бўлган нуклеин кислоталарда азинларнинг ҳосилалари — пиримидин ва пурин асослари бор. Азинлар тиббиётда ва бўёқ саноатида ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |