Aziz Abduhakimov
- Зиёсферада исми Азиз ва фамилияси Абдуҳакимов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов (Азиз Абдуҳакимов1974, Тошкент) — ўзбекистонлик иқтисодчи ва давлат арбоби[1][2]. Аввал таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳа мажмуаси раҳбари сифатида фаолият юритган (2018—2021)[3][4]. 2022-йил 30-декабрдан Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазири этиб тайинланган[5][6][7].
| Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 2022-йил 30-декабрдан | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
|
Мансаб даври 10-феврал 2021-йилдан – 18-феврал 2022-йилгача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
| Вориси | лавозим бекор қилинган |
|
Мансаб даври 2020-йил 23-январдан – 2021-йил 10-февралгача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Абдулазиз Аққулов |
| Вориси | лавозим бекор қилинган |
|
Мансаб даври 2017-йилдан – 2018-йилгача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Анвар Шарапов |
| Вориси | Бахтиёр Умаров |
|
Мансаб даври 2014-йил 4-мартдан – 2017-йил 7-августгача | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Шавкат Мирзиёев Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент |
Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Актам Ҳайитов |
| Вориси | Актам Ҳайитов |
|
Мансаб даври 2012-йилдан – 2014-йилгача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Шавкат Мирзиёев |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | Жаҳонгир Исмоилов |
| Вориси | Даврон Ҳидоятов |
| Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси | |
|
Мансаб даври 2008-йилдан – 2012-йилгача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Шавкат Мирзиёев |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | ? |
| Вориси | ? |
| Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси | |
|
Мансаб даври 2021-йилдан – 2022-йилгача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Арипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Дмитрий Ли |
| Вориси | Алишер Саъдуллаев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1974-йил 17-июн Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов 1974-йил 17-июнда Тошкентда туғилган. Тошкент Давлат Иқтисодиёт Институтини битирган. Маълумоти бўйича иқтисодчи. Магистр даражасини Япониянинг Ҳитоцибаши университетида олган.
Меҳнат фаолияти
Азиз Абдуҳакимов меҳнат фаолиятини 1993—1996-йилларда Ипак йўли банкида турли лавозимларда бошлаган. 1996—2004-йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бош мутахассиси, Берлинер Банк АГ Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари, Ўзсаноатқурилишбанк бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 2004—2008 -йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси молия, иқтисод, ташқи иқтисодий алоқалар департаменти бўлим мудири, 2008—2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси вазифаларида ишлаган. 2012—2014-йилларда Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши кураш давлат қўмитаси раиси, 2014—2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, 2017—2018-йилларда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси[3][8][9][10], 2018—2021-йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳа масалалари мажмуаси раҳбари, 2020—2021-йилларда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси[11], 2021—2022-йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва спорт вазири[2], 2021—2022-йилларда Ўзбекистон шахмат федерацияси президенти, 2022-йилдан — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазири сифатида фаолият олиб бормоқда.
Хорижга ташрифлар ва делегациялар билан учрашувлари
2015-йил 1-май куни Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Азиз Абдуҳакимов ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спартлен ўртасида учрашув ўтказилган[12]. Учрашувда аҳолини иш билан таъминлаш, коллеж битирувчиларининг бандлиги масалалари муҳокама қилинган.
2015-йил 22-июл куни Азиз Абдуҳакимов ва Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Фумихико Като ўртасида учрашув ўтказилган[13]. Учрашувда икки томонлама алоқаларнинг келажакдаги истиқболлари, шунингдек, ўзбекистонлик стажёрларнинг Японияда тайёргарлик ўташи бўйича дастур ижросининг техник жиҳатлари муҳокама қилинган.
2015-йил октябр ойида меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Азиз Абдуҳакимов Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг филиали ректори Қаландар Абдураҳмонов билан учрашув ўтказган[14]. Учрашув чоғида ректор Азиз Абдуҳакимовга „Плеханов номли РИУ филиалига 20 йил“ медалини ҳадя қилган.
2016-йил 19-май куни Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов Корея республикасининг Ўзбекистондаги миссиясини якунлаган элчиси Ли Ук Хёк билан учрашув ўтказган[15]. Учрашувда аҳоли бандлиги соҳасида икки мамлакат ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилинган.
2016-йил 24-май куни Меҳнат вазирлигида Азиз Абдуҳакимов ва Корея Республикаси Миллий Ассамблеясининг атроф-муҳит ва меҳнат Қўмитаси раиси Ким Ёнг Жо хоним бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилган. Учрашувда томонлар яқин истиқболда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан суҳбатлашишган. Жумладан, меҳнат миграцияси, касбга қайта тайёрлаш тизимини ташкил этиш ва Корея тажрибаси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш ишларини такомиллаштиришда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг самарадорлигини оширишга келишиб олишган.
Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов 2017-йилги Россияга ташриф чоғида Москвада Россия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин билан учрашиб, музокаралар ўтказган[16] . Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида мониторинг тартибига доир ҳужжатни имзоланган.
2017-йил 24-апрел куни Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов Халқаро алоқалар ташкилоти Президенти Нориаки Суга бошчилигидаги Япония делегацияси билан учрашган[17]. Учрашувда томонлар, 2017 йил 1 ноябр куни кучга кирадиган „Хорижий фуқаролар учун техник амалиёт дастурини тегишли равишда амалга ошириш ва хорижий техник амалиётчилар ҳимоясини таъминлаш тўғрисидаги“ янги Қонун талабига кўра, Японияга техник амалиётчиларни юбориш бўйича Ўзбекистон ва Япония ўртасида янги ҳукуматлараро битим лойиҳасини муҳокама қилишган.
2017-йил апрелда Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У билан учрашув ўтказган[18]. Учрашувда Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини танлаб олиш механизмлари, бу соҳада томонлар ваколатларини аниқлаштириш, холислик, адолат ва ошкоралик принсипларини таъминлашга йўналтирилган қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек Ўзбекистондан меҳнат ресурслари учун квотани ошириш ва Кореяда ишлаш учун рухсат бериш жараёнини қисқартириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
2017-йил июн ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Азиз Абдуҳакимов Россия Федерациясининг бандлик ва меҳнат федерал хизмати раҳбари ўринбосари Михаил Иванков бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказган. Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М.Мирзиёевнинг 2017-йил 4-5-апрел кунлари Россия Федерациясига қилган расмий сафари вақтида икки давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари ўртасида бир қатор келишув ва шартномалар, хусусан Россия Федерацияси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув муҳокама қилинган.
2017-йил 11-августда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Грузия элчиси Константин Жгенти билан учрашув ўтказган. Учрашув давомида томонлар мамлакатлар ўртасида туризм соҳасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришни фаоллаштиришга алоқадор устувор масалаларни муҳокама қилишган.
ОАВ билан мулоқот
Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон ҳукумат аъзолари орасида биринчилардан ОАВ билан мулоқот бошлаган вазир ҳисобланади. Маълумотларга кўра Азиз Абдуҳакимов 2016-йил 19-май куни ОАВ билан онлайн матбуот анжумани ўтказган[19].
Мукофотлари
2024-йил 24-августда Меҳнат шуҳрати ордени билан мукофотланган[20].
Манбалар
- ↑ Бугун.уз. „Туризм қўмитаси Спорт вазирлиги билан бирлаштирилиб, унга Азиз Абдуҳакимов раҳбар бўлади“. ҳттпс://бугун.уз/. 2021-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-феврал.
- ↑ 2,0 2,1 „Азиз Абдуҳакимов номзоди депутатлар томонидан туризм ва спорт вазири этиб маъқулланди“. Бугун.уз. 2021-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 08-04-2021.
- ↑ 3,0 3,1 ҳттпс://www.газета.уз/ру/2017/08/08/тоурисм/
- ↑ Супер Усер. „Руководство“ (ру-ру). узбектоурисм.уз. 2018-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-феврал.
- ↑
Давлетов(ўзб.) Телеграм месенжерида
- ↑
ПМХ(ўзб.) Телеграм месенжерида
- ↑ „Президент фармони билан 17 та янги лавозим тайинлови амалга оширилди“ (уз). Кун.уз. Қаралди: 30.12.22.
- ↑ Персоналний состав Кабинета Министров, 2016-04-17да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2018-06-03
- ↑ „Новим министром труда и социалной защити населения Республики Узбекистан назначен Азиз Абдукахарович Абдухакимов“. 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-июн.
- ↑ „Официалний сайт министерства труда и социалной защити населения Республики Узбекистан“. 2016-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 3-июн.
- ↑ ҳттпс://cентрасиа.орг/персон2.пҳп?ст=1266343052
- ↑ „Меҳнат вазирлигида АҚШ элчиси билан учрашув бўлиб ўтди“ (2015-йил 4-май). Қаралди: 24-август 2022-йил.
- ↑ „Меҳнат вазири Япония элчиси билан учрашди“ (2015-йил 26-июл). Қаралди: 24-август 2022-йил.
- ↑ „Ўзбекистон меҳнат вазири Плеханов университети филиали ректори билан учрашув ўтказди“ (2015-йил 16-октябр). Қаралди: 24-август 2022-йил.
- ↑ „Меҳнат вазирлигида Корея республикаси элчиси билан учрашув ўтказилди“ (2016-йил 19-май). Қаралди: 24-август 2022-йил.
- ↑ „Ўзбекистон ва Россия Меҳнат вазирлари музокаралар ўтказди“ (2017-йил 29-март). Қаралди: 24-август 2022-йил.
- ↑ „Меҳнат вазирлиги Япония билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда“ (2017-йил 25-апрел). Қаралди: 24-август 2022-йил.
- ↑ „Корея ўзбекистонлик ишчилар учун квотани ошириши ва виза беришни осонлаштириши кутилмоқда“ (2017-йил 25-апрел). Қаралди: 24-август 2022-йил.
- ↑ „19 май куни Меҳнат вазири ОАВ вакиллари билан онлайн матбуот анжумани ўтказади“ (2016-йил 6-май). Қаралди: 24-август 2022-йил.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“.

