Зиёсферада исми Азиз ва фамилияси Ибрагимов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Азиз Шокирович Ибрагимов (1986-йил 21-июлда Тошкентда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ футболчи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи сифатида ўйнаган. Халқаро майдонда 2007—2015-йилларда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган[1].

Азиз Ибрагимов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Азиз Шокирович Ибрагимов
Таваллуд санаси 1986-йил 21-июл (1986-07-21) (40 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР
Бўйи 1.82 м (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳужумчи, ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004—2005 Трактор 16 (0)
2005 Шўртан 11 (0)
2006 Машъал 10 (1)
2007—2008 Слован Братислава 29 (5)
2008—2011 Боҳемианс 1905 45 (2)
2011—2012 Қингдао Ҳаиниу Ф.C. 39 (4)
2013 ФК Банíк Мост 9 (3)
2013 СК Дйнамо Čэскé Будěжовиcе 4 (0)
2013—2014 Боҳемианс Прагуэ 16 (2)
2014 Андижон 12 (3)
2015 Динамо Самарқанд 14 (4)
2015—2017 Бухоро 43 (16)
2017 Мачине Сази Ф.C. 9 (0)
2017 ФК Спартакс Жūрмала 11 (1)
2018 Бухоро 29 (2)
2019 Навбаҳор 16 (3)
2020 Сурхон 8 (1)
2022 Турон 26 (8)
Миллий терма жамоа
2007—2015 Ўзбекистон 17 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биографияси

Азиз Иброҳимов 1986-йил 21-июлда Совет Ўзбекистони пойтахти Тошкент шаҳрида туғилган. 8 ёшида футбол ўйнай бошлаган. Дастлабки йилларида у жанг санъатларига қизиқиб, карате ва таэквондо билан шуғулланишни орзу қилган, аммо кейин орзулари ўзгариб футболга ўтган. Азиз Тошкентнинг „Пахтакор“ клубини футбол академиясида таҳсил олган, бироқ кейинчалик айрим муаммолар туфайли „Текстилшчик“ футбол мактабига кўчиб ўтишга мажбур бўлган.

Футболчилик фаолияти

Профессионал фаолиятини 2004-йилда Тошкентнинг собиқ „Трактор“ клубида бошлаган. 2005—2006-йилларда Қашқадарёнинг „Шўртан“ ва „Маш’ал“ жамоаларида тўп сурган. 2007-08-йилларда Словакиянинг „Слован“ жамоасида ўйнаган. 2008-йилдан 2011-йилгача у Чехиянинг „Боҳемианс 1905“ жамоасида ўйнаган. 2008-09-йилги мавсумда Боҳемианс 1905 таркибида у иккинчи кучли Чехия лигаси ғолибига айланган.

2012-йилда у Хитой Суперлигасининг „Қингдао Зҳонгненг“ клубида ўз фаолиятини бошлаган. Кейинги йилларда 2014-йилгача Чехиянинг турли клубларида тўп сурган. 2014/2016-йилларда Ўзбекистоннинг „Андижон“, „Динамо“ ва „Бухоро“ клубларида футболчилик фаолияти билан шуғулланган. 2017-йилнинг январ ойида Эроннинг „Машин Сази“ жамоасига ўтган.

2021-йилда у нафақага чиқишини эълон қилган[2]. 2022-йил Яйпаннинг „Турон“ клуби таклифи билан футболчилик фаолиятини тиклади.

Терма жамоадаги фаолияти

2007-йилдан 2011-йилгача Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган. 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голга муаллифлик қилган. Терма жамоа билан бирга 2007 ва 2011-йилларда Осиё Кубогида иштирок этган.

Ютуқлар

  • Словакия чемпиони: 2008
  • Латвия чемпиони: 2017

Фаолият статистикаси

Терма жамоадаги голлари

№ Сана Жой Рақиб Натижа Ҳисоб Турнир
1. 2007-йил 2-июл Пажу, Жанубий Корея Iroq 2—0 Wон Ўртоқлик учрашуви
2. 2007-йил 14-июл Куала Лумпур, Малайзиа Malayziya 5—0 Wон Осиё кубоги 2007
3. 2008-йил 2-июн Сингапоре, Сингапур Singapur 7—3 Wон 2010-йилги жаҳон чемпионати саралаш

Шахсий ҳаёти

Азиз Ибрагимов уйланган, айни дамда нафақада фарзанд тарбияси билан машғул[2]. Укаси Ибороҳим Иброҳимов ҳам футболчи бўлиб, Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоасида ўйнайди.

Манбалар

Ҳаволалар