Википедияда исми Азиз бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Азиз Маҳмуд Ҳудоий Ускударий – (1541 йил- 1628йил) олим; шоир. Асл исми Маҳмуд Фазлуллоҳ.

Азиз Маҳмуд Ҳудоий
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси фақиҳ

Азиз Маҳмуд Ҳудоий Жунайд Бағдодий авлодидан б‘либ, Саййид" унвонига эга. У 1541 йили Кўчиҳисор[1] шаҳрида туғилган. Кейинчалик таҳсил олиш учун Савриҳисорда[2] ҳам яшади. Тахминан йигирма ёшларида эса илм олиш ниятида Истанбулга[3] йўл олди.

Фаолияти

Маҳмуд Фазлуллоҳ ўғли Истанбулга келиб, кичик Аё София масжидининг мадрасасида яшаб, илмини зиёда қилди. Унинг бу ердаги устозларидан бири Назирзода Рамазон афанди эди. Кейинчалик, Азиз Маҳмуд Ҳудоий Истанбулдаги „Аясофия“ масжидида кўп йиллар имомлик қилган.Муҳаммад Уфтода қŏлида ҳам таҳсил олган. Уфтода ҳазратлари қŏлида таҳсил олаётган пайтда Ҳудоий тахаллусини олган. Шу боис, халқ орасида Маҳмуд Ҳудоий бўлиб танилган.

Вафоти

Азиз Маҳмуд Ҳудоий 1628 йили Истанбул Ускударда вафот этган[4].

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ кўчиҳисор
  2. ↑ савриҳисор
  3. ↑ истанбул
  4. ↑ Проф. Др. Ҳ.Камил Йилмаз Азиз Маҳмуд Ҳудоий Истанбул-2020.

Фотиҳ Думан Мен