Aziz Royesh
- Википедияда исми Азиз бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Азизуллоҳ Роеш (Азиз Роеш номи билан танилган, форсча: عزیز رویش) Афғонистонлик ҳазора, ижтимоий фаол, ўқитувчи ва ёзувчи.
| Азиз Роеш | |
|---|---|
| عزیز رویش | |
| Таваллуди |
1969 Кобулл, Афғонистон |
| Касби | Ўқитувчи, Ижтимоий ходим, ёзувчи |
| Партияси | Ёруғлик ҳаракати |
| Мукофотлари | Яле Wорлд Феллоwс Програм 2010 анд Натуонал Эндоwмент Фор Демоcраcй (НЕД) 2011 |
Ҳаёти
Азиз Роеш 1969-йилда Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги Фазел Баиг шаҳрида туғилган. 10 ёшида мактабни тугатгандан сўнг, у Ғазни вилоятига бориб, 11 ёшида ёлғиз Покистоннинг Кветта шаҳрига кўчиб ўтди. Роешнинг Кветтада оиласи бўлмагани учун у ўзини боқиш учун тикувчилик сехлари, новвойхоналар ва кичик фабрикаларда ишлаган. Расмий таълимни давом эттира олмагани учун, у ўз ишидан ташқари, мустақил равишда нима қила олишини ўрганишни давом эттирди.
16 ёшида Афғонистонга қайтиб, Ғазни вилоятида бешта мактаб ташкил этади. 1994-йилда Толибоннинг қайта тикланиши билан у Покистонга қайтиб келди ва Покистонда Афғонистонлик қочқинлар учун Марефат ўрта мактабини ташкил қилди. 2001-йилда Толибон қулаганидан кейин Марефат ўрта мактаби Кобулдаги Даште Барчига кўчирилди, Покистондаги филиали очиқ қолди[1].
Марефат мактаби ва Роеш америкалик ёзувчи Жеффри Э. Стерннинг „Охирги минг: урушдаги халқдаги бир мактабнинг ваъдаси“ (2016) номли бадиий бўлмаган асарининг мавзусидир.
Дунёдаги энг яхши ўқитувчи
2015-йилда у дунёнинг энг яхши ўқитувчиси номинациясига сазовор бўлди[2][3].
Нашрлар
- Дари тилида китоб, дарийча: "بگذار نفس بکشم"'
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Азизуллаҳ Роеш – Тҳе Глобал Теачер Призе“ (эн-УС). Тҳе Глобал Теачер Призе. 2017-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-октябр.
- ↑ „Афгҳан теачер Азизуллаҳ Роеш а топ cонтендер то wин 2015 Глобал Теачер Призе“ (эн-УС). Афгҳан Зариза. Қаралди: 2017-йил 29-октябр.[сайт ишламайди]
- ↑ Cоугҳлан, Сеан. „Данcинг сcиэнтист ин теачер призе“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2015-йил 13-феврал). Қаралди: 2017-йил 29-октябр.