Aziz Tursunov
Азиз Турсун (Турсунов; 1917-йил, Наманган шаҳри — 1977-йил) — таниқли журналист, истеъдодли шоир. 1950-йилда „Қўшни қизнинг йиғиси“ достони унга шуҳрат олиб келган[1].
| Азиз Турсун | |
|---|---|
| Таваллуди |
1917-йил |
| Вафоти | 1977-йил |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Азиз Турсунов 1917-йил Наманган шаҳрида дурадгор оиласида таваллуд топган[2]. У „Шарқий“ тахаллуси билан ижод қилган. 1933-йилда педагогика курсини тамомлаган. Қашқадарёнинг Чироқчи туманида, Наманган шаҳрида ўқитувчи, илмий бўлим мудири, директор лавозимларида ишлаган. У 1939-йили Тошкент давлат педагогика институтига ўқишга киради. 1942-йили Ржев шаҳрини фашистлардан озод қилишда қатнашади ва ўнг қўлидан ажраб, она юртига қайтади. Яна мактабларда ўқтувчилик қилади, вилоят радиосида ишлайди. Азиз Турсунов олий партия мактабини тугатади ва „Наманган ҳақиқати“ газетасида бўлим мудири, муҳаррир ўринбосари вазифаларини бажаради. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими мас’ул котиби, вилоят радиосида муҳаррир, Янгиқўрғон (Чортоқ), Наманган, Уйчи тумани газеталари муҳаррири ва Наманган театрининг директори лавозимларида ишлайди. Азиз Турсуновнинг биринчи ҳикояси „Эгамберди ғижжакчи“ ҳисобланади. „Украин дўстимга“ номли илк шери 1943-йилда фронт газетасида чоп этилади. Сўнг унинг асарлари республика газета ва журналларда нашр этилади. Бир қатор драмалар ёзади: „Исён“, „Баҳром ва Дилором“, „Насрулло“, „Ақл ёшда эмас, бошда“, „Унитилмас кунлар“, „Тоҳир ва Зуҳра“, „Муҳторжон“, „Машраб“ кабилар. Уларнинг айримлари вилоят театрида саҳналаштирилади. Шоирнинг „Муҳаббат дафтари“ номли тўплами 2007-йилда чоп этилган.
Азиз Турсунов 1977-йилда вафот этган.
Манбалар
- ↑ Умматов Р 2022, с. 23.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Адабиётлар
- Умматов Р. Ғазнаи Намангон/ Энсиклопедия (3-жилдли) 1-китоб/ Олтин одамлар. Тошкент: „Шарқ“, 2022 — 448-бет. ИСБН 978-9943-8832-1-4.