Aziz ul-Rahmon Usmoniy
Азиз-ул-Раҳмон Усмоний (шунингдек, Азизур Раҳмон Усмоний номи билан ҳам машҳур) (1928-йилда вафот этган) ҳинд сунний мусулмон олими, Дорул Улум Деобанднинг биринчи бош муфтийси бўлиб ишлаган[1]. У „Фатова Дарул Улум Деобанд“ китоби билан машҳур. Унинг укаси Шаббир Аҳмад Усмоний ҳисобланади[2].
Азиз ул-Раҳмон Усмоний | |
|---|---|
|
Азиз-ул-Раҳмон Усмоний исмининг араб ҳаттотлигидаги ёзуви | |
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти |
1928-йил Деобанд, Англияга қарам Ҳиндистон |
| Дини | Ислом |
| Фарзандлари | Атиқур Раҳмон Усмоний |
| Ота-онаси |
|
| Алма матер | Дарул Улум Деобанд |
| Қариндошлар | Деобанддаги усмонийлар оиласи |
Биографияси
Азиз ул-Раҳмон Усмоний ҳижрий 1275-йилда Деобанднинг Усмонийлар оиласида дунёга келади. Ҳижрий 1295-йилда Дорул Улум Деобандни битирган. Унинг устозлари Муҳаммад Қосим Нанаутавий[3], Маҳмуд Ҳасан Деобандий ва Муҳаммад Ёқуб Нанавтавий бўлган[4]. У сўфийлик бўйича Муҳаммад Рофиуддиннинг иқтидорли шогирдларидан бири эди[5].
Усмоний Дорул Улум Деобанднинг Дорул Ифтосига Бош муфтий этиб тайинланган ва 1927-йилгача уни бошқарган, сўнгра Дабҳелга кўчиб ўтган. Унинг фиқҳий ҳукмлари Заферуддин Мифтаҳий томонидан ўн икки жилдда жамланган ва 1962-1972-йиллар орасида "Фатова Дорул Улум Деобанд " номи билан нашр этилган[6][7]. Муҳаммад Шофи Деобандий ҳам Усмонийнинг танланган фатволарини йиғиб, Азиз ал- Фатова номи билан нашр этган[8]. Сайид Меҳбоб Ризвийнинг ёзишича, Усмоний ҳижрий 1330-1346-йиллар орасида 37561 фатво берган[4].
Усмоний 1927-йилда Анвар Шоҳ Кашмирий билан бирга Дорул Улум Деобанддан истеъфога чиқади ҳамда Жамиа Исламиа Талимуддин (Дабҳел)га кўчиб ўтади ва у ерда Саҳиҳ ал-Бухорийдан дарс бера бошлайди[4]. Дабҳелда унинг соғлиғи ёмонлашди, Азиз ул-Раҳмон Деобандга қайтиб келади ва у ерда 1928-йилда вафот этади. Жаноза намозига Саййид Асғар Ҳусайн Деобандий имомлик қилиб, Дорул Улумдаги Қасми қабристонига дафн қилинади[3].
Азизул-Раҳмон Усмоний Ҳиндистон бош муфтийси ҳамда Дорул Улум Деобанд бош муфтийси унвонлари билан ҳукм чиқарган[3].
Манбалар
- ↑ Адраwи, Асир „Муфти Азиз-ул-Раҳман Усмани“, . Тазкираҳ Машаҳеэр-э-Ҳинд: Карwан-э-Рафта, Април 2016 (ур), Деобанд: Дарул Муаллифеэн — 197–198-бет.
- ↑ Усмани, Муфти Тақи „Ҳадҳрат Муфти Азиз-ул-Раҳман Саҳеб“, . Акабир-э-Деобанд Кя Тҳей, Май 1995 (ур), Деобанд: Замзам Боок Депот — 63–68-бет.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Муҳаммад Таййиб, Қари. 50 Мисаали Шаксияат, Жулй 1999 (ур) Букҳари: , Деобанд: Мактаба Фаиз-ул-Қур'ан — 110-113-бет.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Ризwи, Сед Меҳбооб, Ҳисторй оф тҳе Дар ал-Улум Деобанд, 2-жилд, 183-197-бет
- ↑ Деобанди, Сед Муҳаммад Миян „Ҳадҳрат Аллама Устадҳ Маwлана Азиз ал-Раҳман Муфти-э-Азам Дарул Улоом Деобанд“, . Улама-э-Ҳақ аwр Унке Мужаҳидана Карнаме (ур). Деобанд: Фаисал Интернатионал — 181-бет. ИСБН 81-86971-94-7.
- ↑ Нур Алам Кҳалил Амини. Пас-э-Марг-э-Зиндаҳ (ур). Деобанд: Идара Илм-о-Адаб — 930–931-бет.
- ↑ Степҳенс, Жулиа. Говернинг Ислам: Лаw, Эмпире, анд Сеcуларисм ин Модерн Соутҳ Асиа, 21 Жуне 2018. ИСБН 9781107173910. Қаралди: 2020-йил 24-май.
- ↑ Афтаб Гҳази Қасми. Фузала-э-Деобанд Ки Фиқҳи Кҳидмат (Фиқҳи Сервиcес оф тҳе Градуатес оф Деобанд), Фебруарй 2011 (ур), Деобанд: Кутуб Кҳана Наимиа — 117–118-бет.
Адабиётлар
- Ризwи, Сед Меҳбооб. Тарикҳ Дарул Улоом Деобанд, 1981, Деобанд: Дарул Улоом Деобанд.
- УЛЛАҲ, МОҲАММЕД (2018). Тҳе Cонтрибутион оф Деобанд Счоол то Ҳанафи Фиқҳ А Студй оф Иц Респонсе то Модерн Иссуэс анд Чалленгес (Пҳд тҳесис). Cентре фор Федерал Студиэс, Жамиа Ҳамдард Университй. 113–115-бет.
| Ўтмишдоши: — |
Дорул Улум Деобанднинг биринчи бош муфтийси 1890/1892 - 1927 |
Вориси: Изаз Али Амроҳи |