Aziza Aminova
Аминова Азиза (1929.7.4, Анди-жон) — Ўзбекистон халқ артисти (1980). Х. Аминованинг қизи. 1940-йилдан Андижон театрида. Тақдири фожиали аёллар ҳамда оналар образларини алоҳида маҳорат билан яратган. Асосий роллари: Нозноз („Беш сўмлик келин“), Моҳим („Тоҳир ва Зуҳра“), Қумри („Нурхон“), Санам („Азиз ва Санам“), Холисхон („Холисхон“), Ойпарча, Увайсий („Но-дира“), Пошша хола („Онаизор“), Она („Дийдор“) ва бошқа Ўзбек аёлларига хос феъл-атвор, миллий хусусиятлар орқ-али қаҳрамоннинг ички дунесини очиб бе-риш актриса ижро услубига хосдир. "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган (2000).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |