Азиза Сиддиқуи (1983-йил, Афғонистон) — афғон фаоли[1][2]. Азиза Афғонистондаги Аcтион Аид нодавлат ташкилотида аёллар ҳуқуқлари бўйича координатор бўлиб ишлаган, бу ерда қишлоқда яшовчи афғон аёлларининг аҳволини ўрганган ва уларга ўз ҳуқуқлари ҳақида тушунчалар берган, яна олиб борган фаолияти учун бўлган таҳдидларга қарамай, шахсий қарор қабул қилиш бўйича тренинглар ўтказган[2][3][4].

Азиза Сиддиқуи

Паула Добрианскй ва Азиза Сиддиқуи (Вашингтон, 2007-йил 7-март)
Таваллуди 1983-йил
Фуқаролиги Afgʻoniston bayrogʻi Афғонистон
Касби аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси

Таржимайи ҳоли

Азиза 1983-йилда Афғонистонда туғилган, саккиз ёшида уруш туфайли Покистонга кетишга мажбур бўлган, аммо 2003-йилда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун мамлакатга қайтиб келган[1]. 2007-йилда „Жасорати учун“ халқаро аёллар мукофотига сазовор бўлган[1], аммо бу машҳурлиги сабабли Афғонистонга эсон-омон қайтиб кела олмай АҚШдан бошпана олишга мажбур бўлган[1]. 2008-йилда Азиза БИАС (Би-лингуал Интернатионал Ассистант Сервиcес) компаниясида ижтимоий ходим бўлиб ишлай бошлади, бу компанияда кекса муҳожирлар ва ногиронлар, бошпана олганлар, қочқинларга ёрдам берган[1]. 2009-йилда Азизага санъат ва бадиий таълим орқали хилма-хилликни тарғиб қилувчи Гитана Продуcтионс томонидан „Йилнинг ноодатий оддий одами“ (инглизча: „Эхтраординарй Ординарй Персон оф тҳе Еар“) мукофоти берилган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Нехт генератион: Афгҳан-борн wоман ҳелпс иммигранц cросс cултурал, легал бридгес ин Ст. Лоуис“ (инглизча). СТЛПР (2010-йил 12-июн). 2026-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 31-март.
  2. ↑ 2,0 2,1 Буреау оф Публиc Аффаирс Департмент Оф Стате. Тҳе Оффиcе оф Элеcтрониc Информатион. „Ҳонореэс“ (инглизча). 2001-2009.стате.гов (2007-йил 7-март). 2026-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 31-март.
  3. ↑ „ИИП Публиcатионс -“ (инглизча). ИИП Публиcатионс. 2026-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 31-март.
  4. ↑ „АWИУ " 2007 WОC — Азиза Сиддиқуи“. 2014-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 31-март.