Aziza Umarova
Азиза Фархадовна Умарова – таниқли ўзбек жамоатчилик фаоли[1], давлат бошқаруви соҳаси мутахассиси[2], иқтисодчи[3], блогер, тадбиркор[4]. Давлат бошқарувида ислоҳотлар ва модернизация, электрон ҳукумат, гендер масалалари бўйича мутахассис[5]. Ҳозирда Сингапурнинг СМАРТГОВ.cонсултинг компанияси ижрочи директори[6]. Чатҳам Ҳоусе эксперти. Остона давлат хизмати маркази маслаҳат қўмитаси аъзоси (Қозоғистон). Ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида турли масалалар бўйича ўзининг фаол фуқаролик муносабатини билдириб боради. 2023-йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳузурида Натижага эришишни бошқариш (Деливерй Унит) гуруҳи Лойиҳа офиси раҳбари.
| Азиза Фархадовна Умарова | |
|---|---|
| Таваллуди |
1982-йил 26-апрел |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими |
Бакалавриат: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети Магистратура: Ст Андреwс университети |
| Касби | иқтисодчи, сиёсацҳунос |
| Миллати | ўзбек |
| Дини | ислом |
| Турмуш ўртоғи | Ҳикмат Абдураҳманов |
| Болалари | 3 та |
Биографияси
Азиза Умарова 1982-йил 26-апрел Тошкентда зиёлилар оиласида таваллуд топган. Оилада 3 фарзанднинг тўнғичи.
Азиза Умарова Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетини ва Буюк Британиянинг Ст Андреwс университетини битирган. Кейинчалик Хитойнинг Гуанчжоусига кўчиб ўтган[4]. Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида дарс берган. Ҳарвард университетининг таклиф қилинган илмий ходими (2022—2023).
Азиза Умарова БМТ тизимида, давлат бошқаруви ислоҳотлари соҳасида кўп йиллик тажрибага эга. У Ўзбекистонда ўз фаолиятини БМТ Тараққиёт дастурининг самарали бошқаруви соҳасида портфел менежери сифатида бошлаган (2008—2016), сўнгра фаолиятини Сингапурдаги БМТ Тараққиёт дастурининг Глобал бошқарув марказида давом эттирган. 2015—2018-йилларда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Коррупцияга қарши кураш тармоғининг Истанбулдаги ҳаракатлар режаси ишида мониторинг бўйича эксперт сифатида фаол иштирок этиб, асосий эътиборни коррупсиянинг олдини олиш, давлат секторида давлат хизматининг яхлитлиги ва шаффофлиги масалаларига қаратади. Эвроосиё бўйича таклиф қилинган муҳарир ҳамда Сингапурда жойлашган Говинсидер давлат секторидаги инновацион оммавий ахборот воситаларининг шарҳловчиси сифатида фаолият юритади (2017—2018). Бир қанча халқаро нуфузли дастурлар ва мукофотлар иштирокчиси. У Хитой, Австрия ва Сингапурда яшаб, профессионал фаолиятини юритган[7].
Азиза Умарова сертификатланган мустақил директор бўлиб, ҳозирда реструктуризасияга тайёрланаётган икки давлат корхонаси: „Ўзбекистон аэропортлари“ АЖ ва „Тошшаҳартрансхизмат“ АЖ (жамоат транспорти) директорлар кенгашининг мустақил аъзоси.
2023-йилдан у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳузурида Натижага эришишни бошқариш (Деливерй Унит) гуруҳи Лойиҳа офиси раҳбари вазифасида фаолият юритиб келяпти[8].
Азиза Умарова доимий маърузачи ва давлат бошқаруви ислоҳотларига бағишланган кўплаб мақолаларнинг муаллифидир. Жумладан, Палграве Маcмиллан нашриётида чоп этилган „Эволюция госуправления в 15 посцовецких странах: разнообразиэ трансформации“ номли китобнинг Ўзбекистон боби муаллифи[9].
Турмуш ўртоғи таниқли тадбиркор Ҳикмат Абдураҳманов[4].
Манбалар
- ↑ „Аслида ундай эмас: Аёлларнинг ўзбек жамиятидаги роли ҳақидаги учта нотўғри қараш“. Кун.уз (2021-йил 26-январ). Қаралди: 2022-йил 18-июн.
- ↑ „«Учта та'лим вазирлиги бирлаштирилса, соҳада молиявий қийинчиликлар камаярди» - Азиза Умарова та'лимдаги камчиликлар ҳақида“. Кун.уз (2021-йил 16-апрел). Қаралди: 2022-йил 18-июн.
- ↑ „Ўзбекистонга зудлик билан кислород консентраторлари керак - иқтисодчи ҳаммани бирлашишга чақирди“. Кун.уз (2020-йил 18-июл). Қаралди: 2022-йил 18-июн.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Тадбиркорлар жуфтлиги: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш“. Кун.уз (2017-йил 20-август). Қаралди: 2022-йил 18-июн.
- ↑ „Та'лим, монополия, аёл сиёсатчилар ва Сингапур тажрибаси - Азиза Умарова билан суҳбат“. Кун.уз (2020-йил 4-май). Қаралди: 2022-йил 18-июн.
- ↑ „«Тўртинчи саноат инқилоби бошланганини инобатга олиш зарур» – Азиза Умарова ислоҳотларни давом эттириш ҳақида“. Кун.уз (2019-йил 28-август). Қаралди: 2022-йил 18-июн.
- ↑ „Смартгов.cонсултинг“. Смартгов.cонсултинг. Қаралди: 2022-йил 4-июл.
- ↑ „«Деливерй Унит»: проект с акцентом на социальные реформы“. Аср.гов.уз. 2023-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-сентябр.
- ↑ „Поздравляем с выходом в свет уникального издания «Эволюция госуправления в 15 постсоветских странах: разнообразие трансформации» в издательстве Палграве Маcмиллан!“. Астанаcивилсервиcеҳуб.орг (2022-йил 11-феврал). Қаралди: 2022-йил 7-июл.