Азиза Ёқубова (туғ. 1995-йил, Жиззах, Жиззах вилояти, Ўзбекистон) — ўзбеклик боксчи, 51 кг гача ва 54 кг гача вазн тоифасида, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. 2022-йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва бокс бўйича ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бронза медали совриндори. Азиза Ёқубова ва Моҳира Абдуллаева катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида биринчи бўлиб ўзбекистонлик аёл боксчи медални қўлга киритди.

Азиза Ёқубова
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1995-йил
Жиззах, Жиззах вилояти, Ўзбекистон
Вазни 51 кг гача
54 кг гача
Спорт
Қайси спорт Бокс
Спорт мукофотлари
Аёллар ўртасида бокс бўйича Жаҳон чемпионати
Бронза Истанбул-2022 51 кг

Фаолияти

1995-йилда Азиза Ёқубова Жиззах шаҳарда туғилган. 2015-йилдан бошлаб у халқаро мусобақаларда қатнаша бошлади[1]. Ўша йили у Уланқабда (Хитой) аёлларнинг бокс бўйича ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 54 кг гача бўлган вазн тоифасида Азиза Ёқубова биринчи раундида филиппинлик Нестҳй Петеcио ютқизиб қўяди[2][3].

2018-йилда Ўш шаҳрида (Қирғизистон) аёлларнинг бокс бўйича ўртасида ўтказилган халқаро турнирда у 51 килограммгача вазн тоифасида рингга тушиб олтин медални қўлга киритган[4]. 2021-йилда Москвада (Россия) бокс бўйича ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 51 кг гача бўлган вазн тоифасида Азиза Ёқубова бронза медалини қўлга киритди[5].

2022-йилда Истанбулда (Туркия) аёлларнинг бокс бўйича ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Азиза Ёқубова 51 кг гача бўлган вазн тоифасида 1/32 ҳисобида АҚШ боксчи Женнифер Лозано мағлуб этиб. 1/16 финалда Азиза арманистонлик спортчи Ануш Григорян устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейин Ёқубова якунига етган чорак финал баҳсида италиялик Гиордана Соррентинони мағлубията учратиб, ярим финалга йўл олди[6]. Ярим финалда колумбиялик Ингрит Валенcиага қарши ўтказилган баҳсда ўзбеклик спортчи мағлуб бўлди, Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди[7][8][9][10].

Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://бохреc.cом/эн/аматеурбохер/899790
  2. ↑ ҳттп://аматеур-бохинг.стрефа.пл/Чампионшипс/Асиан_wом_Чампс2015.ҳтмл
  3. ↑ ҳттпс://узҳиц.нет/янгиликлар-неwс/18874-бокс-бойича-хотин-қизлар-ортасидаги-очда-икки-озбекистонлик-спортчи-ярим-финалга-чиқди.ҳтмл[сайт ишламайди]
  4. ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-май.
  5. ↑ ҳттпс://узрепорт.неwс/спорц/бокс-бо-йича-ҳарбийлар-о-ртасидаги-жаҳон-чемпионатида-вакилларимиз-3та-олтин-медалга-саз
  6. ↑ ҳттпс://соф.уз/уз/пост/азиза-ёқубова-бокс-бойича-катталар-ортасидаги-жаҳон-чемпионатида-шоҳсупага-котариладиган-илк-спортчимизга-айланади[сайт ишламайди]
  7. ↑ ҳттпс://қвз.уз/спорт/туркиядаги-бокс-бойича-аёллар-ортасидаги-жчда-азиза-ёқубова-ва-моҳира-абдуллаева-бронза-га-эга-чиқишди.ҳтмл
  8. ↑ ҳттпс://спутникнеwс-уз.cом/20220517/озбекистонлик-боксчи-қизлар-мамлакат-бокс-тарихида-янги-саҳифа-очишди-24605388.ҳтмл
  9. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2022/05/19/бохинг/
  10. ↑ ҳттпс://замин.уз/уз/жамият/81230-актриса-азиза-ёқубова-пневмониядан-тузалди-унга-касалхонадан-уйга-жавоб-берилди.ҳтмл