Aziza Zokirova
Азиза Зокирова (Жиззах[1], Ўзбекистон) – ўзбекистонлик аёл боксчи. Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, 2025-йилги бокс бўйича Жаҳон чемпионатида ва 2024-йилги бокс бўйича Осиё чемпионатида совриндори.
| Азиза Зокирова | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси | Жиззах, Ўзбекистон |
| Фаолият йиллари | 2022 – ҳозиргача |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Бокс |
Фаолияти
Азиза Зокирова 2024-йилда Париж Олимпиадасига йўлланма олиш учун Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилган лицензион турнирда иштирок этган[2], лекин йўлланмани қўлга кирита олмаган[3]. Шу йилнинг декабр ойида Таиланднинг Чиангмай шаҳрдиа ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлган[4].
2025-йил Сербиянинг Ниш шаҳрида ўтказилган ИБА бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган, аммо чорак финалда мағлуб бўлган[5]. Шу йилнинг сентябр ойида Англиянинг Ливерпул шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида бронза медали совриндори бўлган[6].
Манбалар
- ↑ „Азиза Зокирова“. Қаралди: 2025-йил 15-сентябр.
- ↑ „Азиза Зокирова таиландлик рақибини мағлуб этди“. олймпиc.уз. Қаралди: 15-сентабр 2025-йил.
- ↑ „Бокс. Азиза Зокирова ҳам лисензия учун кечган жангда ютқазди“. стадион.уз. Қаралди: 15-сентабр 2025-йил.
- ↑ „Азиза Зокирова Осиё чемпионатида кумуш медал қо'лга киритди“. оламспорт.cом. Қаралди: 15-сентабр 2025-йил.
- ↑ „Счедуле“. Қаралди: 15-сентабр 2025-йил.
- ↑ „ЖCҲ-2025. Азиза Зокирова терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини қо'шиб қо'йди“. оламспорт.cом. Қаралди: 15-сентабр 2025-йил.