Azizbek Ikromov
Азизбек Исроилович Икромов (ўзбекча: Азизбек Исраилович Икрамов) — ўзбек давлат арбоби, генерал-маёр. 2026-йилдан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири.
| Азизбек Исроилович Икромов | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2026-йил 28-январдан – ҳозиргача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Ботир Қудратхўжаев |
|
Мансаб даври 2021-йилдан – 2023-йилгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Рустам Ҳотамов |
| Вориси | Даврон Назармуҳамедов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1978-йил 10-июн Тошкент |
| Мукофотлари |
|
| Қўшин тури | ички хизмат |
| Унвони | Генерал-маёр |
Биографияси
1978-йил 10-июнда Тошкент шаҳрида туғилган.
1996—2000-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби тингловчиси.
2000—2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасида бош мутахассисликдан бош бошқарма бошлиғининг ўринбосаригача бўлган лавозимларда ишлади.
2017-йил апрелдан октябргача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи.
2017—2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари[1].
2019—2021-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи.
2020—2021-йилларда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари[2].
2021-йилдан 2023-йилгача — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — кадрлар департаменти бошлиғи[3].
2020-йил 26-ноябрдан 2023-йил 27-июлгача — Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти[4].
2023-йил 27-июлдан 2026-йил 28-январгача Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи[5].
2026-йил 28-январ куни Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди[6][7].
Манбалар
- ↑ „Мудофаа вазирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди“.
- ↑ „Ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромовга янги вазирнинг ўринбосари вазифалари ҳам юклатилди“.
- ↑ „Азизбек Икрамов янги лавозимга тайинланди“. 2023-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-март.
- ↑ „Ўзбекистон футбол ассоциациясига президент сайланди“.
- ↑ Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди
- ↑ „Азизбек Икромов фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди“.
- ↑ „Азизбек Икромов вазирликка кўтарилди“.
