Азизон гузарида, 7 ҳужрадан иборат масжид-мадраса бўлган.

Азизон мадрасаси
Тури мадраса
Харита

Тарихи

Қозикалоннинг олий ҳукмдорга ёзган арзномасида Хиёбон мадрасасининг олти нафар мударрисидан бири мулла Абдуваҳҳоб вафот этгани ва унинг ўрнига Азизон гузари масжиди ҳужралари мударриси мулла Саййид Камол ўтишдан умидвор бўлаётгани тўғрисида сўз боради. Унинг бўш қолган ўрнига эса Афғон мадрасаси мударриси ва имоми мулла Аҳмад келган. Унга 20 тилла маош тайинланган. Мулла Саййид Камол энди Жўйбор мадрасаси мударрислигига ўтиб кетган ва Хиёбон мадрасасидаги унинг ўрни бўш қолган. Мулла Аҳмад яна унинг изидан боради: „Азизон гузари масжиди ҳужралари мударриси мулла Аҳмад камбағаллиги туфайли олий марҳаматингиз ва меҳрибонлигингиздан умидвор бўлиб Хиёбон мадрасасида дарс ўтувчи мазкур мулла Саййид Камолнинг ўрнига бир саҳм мударрис бўлиб ўтишини хоҳлаб жаноби олийни дуо қилган. Маоши 30 тилла танга. Ҳазрат Хожа Булғор алайҳи раҳма гузаридаги ҳужраларда дарс берувчи мулла Омонулла исмли камбағал мударрис олий марҳаматингиз ва меҳрибонлигингиздан умидвор бўлиб, Азизон гузари масжидидаги мазкур мулла Аҳмаднинг жойига ўтишни истаб жаноби олийни сидқидилдан ва беҳад ихлос бирла дуо қилган. Маоши 25 тилла танга“. Мазкур ҳужжатлардан Азизон мадрасаси ўқитувчисининг маоши ошгани маълум бўлмоқда. Бу ҳолат, эҳтимол, табиат ўзгаришининг ҳосилга таъсири ё вақф мулки миқдорининг ошиши билан боғлиқ бўлгандир.[1]

Манбалар

  1. ↑ Бухоро таълим тизими тарихи. Абдусаттор Жуманазар. Тошкент: Академнашр, 2017. — Б. 176.