Азизулло (15-аср) – самарқандлик хаттот. Мирзо Улуғбекнинг Азизулло томонидан насх хати билан кўчирилган (тахминан 1439) "Зижи Кўрагоний"си Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланади (инв. № 2214). Қўлёзма саҳифаларида Улуғбекнинг тузатишлари ҳам бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил