Азизулло Иззатуллаев (4-феврал 1925 — 25-январ 1991) — Ўзбекистоннинг давлат ва жамоат арбоби, Янгийўл тумани ижроия қўмитаси раиси ўринбосари (1962-1983 йиллар), "Ватан уруши" ва „Ҳурмат белгиси“ орденлари соҳиби.

Азизулло Султонович Иззатуллаев
рус. Азизулла Султанович Иззатуллаев
Таваллуди 4-феврал 1925
Вафоти 25-январ 1991
Янгийўл шаҳрида
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi ССРИ→ Ўзбек ССР→ Ўзбекистон
Турмуш ўртоғи Норпошшохон Йўлдошева
Болалари Алишер Йўлдошев (1967) Янгийўл тумани Камолот жамғармаси раҳбари.
Отаси Иззатулло Султонов (1900-1977) Тошкент вилояти Шуралисой қишлоқ кенгаши раиси.
Онаси Назокатхон Раҳмонова (1.03.1902-03.1934) Ўш шаҳрида туғилган.
Мукофотлари Файл:Ҳгж.пнг 2 даражали Ватан уруши ордени, , кўплаб медаллар, Ўзбекистон Компартия МҚ ва Олий Кенгаши раёсатининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган.

Ҳаёт йўли

Азизулло Султонович Иззатуллаев Ўш шаҳрида 4-феврал 1925 йили туғилган. Отаси авлоди томонидан у инқилобдан олдин Ўш шаҳрини шарқий қисмини бошқарган катта оқсоқоли Султон Тоирбоев мингбошига невара, Ўзбекистон ССР вазирлар кенгаши раиси ўринбосари (1945-1948 йиллар), академик ва драматург Иззат Султон, Ўзбекистон ССР ички ишлар вазири ўринбосари милиция генерал-майёри Мухтор Насруллаевич Султонов, Ўзбекистон ССР халқ таълими вазири Султоновлар билан ака-укани фарзандлари. Ўш шаҳар милициясининг ва хавфсизлик хизматининг асосчиси ва биринчи бошлиғи Болтиҳожи Султонов ва Ўзбекистон ССР вазирлар кенгаши раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири (1954-1959-йиллар) Ғани Султонович Султоновлар амакилари. Тожикистон ССР вазирлар кенгаши раиси, Ўш вилояти ва Ўш шаҳар ижроия қўмиталари раиси Мамадали Қурбонович Қурбонов (аммаси Раҳимахонни умр йўлдоши) поччаси бўлади. Мамадали Қурбоновнинг ўғли Серго-Шаҳзода (Ўш шаҳрида 1964-йили туғилган) Урал тоғ-металлургия компанияси директор ўринбосари, „Трансмашхолдинг“ ЁҲЖ вице-президенти бўлиб ишлайди.

1943 йили 18 ёшга тўлганда Азизулло ўз хоҳиши билан урушга бориш учун ҳарбий комиссариатга боради. Ҳарбий комиссариатда командир русчалаб: „Фамилиянг нима?“-деб сўрайди, Азизулло русчани тушунмагани учун жавоб беришга қийналади. Шунда командир русча-ўзбекча аралаштириб: „Отангни исми нима?“-деб сўрайди. Азизулло: „Иззатулла“-деб жавоб беради. Шундан кейин Азизулло Султоновни фамилияси ҳарбий хужжатларига Иззатуллаев деб ёзилиб қолади. Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин Азизулло госпиталда Татяна исмли қиз билан танишиб қолади ва уни Янгийўлга олиб келади. Татяна Совет Иттифоқи қаҳрамони Зоя Космодемянскаяни яқин қариндоши бўлади. Азизулло Иззатуллаев 2 даражали Ватан уруши ордени билан тақдирланган. Урушдан қайтгач педагогика соҳаси бўйича ўқиб, мактаб ўқитувчиси бўлиб ишлади. Сўнг Янгийўл шаҳар В. Маяковский номли мактаб директори, Янгийўл тумани маориф бўлими мудири, темир йўл депосида партия бошланғич ташкилоти котиби, туман партия қўмитасининг масъул ходими, туман ижроия қўмитаси масъул котиби, раис ўринбосари лавозимларида ишлаган. Бир неча марта Тошкент вилояти ва Янгийўл тумани кенгашларига депутат бўлиб сайланган[1]. Ушбу даврда Янгийўл тумани сафида кейинчалик ажралиб чиққан Чиноз ва Зангиота туманлари бўлган катта туман бўлган. Азизулло Иззатуллаев ўзининг ташкилотчилиги, иқтидори, тиришқоқлиги ва билимдонлиги билан Тошкент вилояти, Янгийўл туманида 30 йилдан ошиқ давр мобайнида раҳбарлик лавозимларида ишлади ва кўплаб халқ хўжалиги иншоотларини, объектларини қурди. Булар кўп қаватли уйлар, корхоналар, ташкилотлар, мактаблар, ЗАГС (фуқаролик ҳолатини қайд этиш) биноси, маиший ва хизмат дўконлари ва бошқалар. Янгийўл туманида кўплаб янги бинолар қурилишини, янги шаҳарчалар барпо этилишини, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини уюштирди ва бошқарди, кўп ўзбек миллий кадрларни тайёрлади[2].

КПСС МҚ сиёсий бюроси аъзолигига номзод, Ўзбекистон МҚ биринчи котиби Шароф Рашидов Янгийўлдаги ҳукумат дала-ҳовлисида дам олаётганида, Азизулло Ўш шаҳридаги Киров (Бобур) номли театрнинг янги биноси (1979 йили қурилган) қурилишига пул маблағлари ажратишга ёрдам беришини сўраган. Чунки унинг тоғалари Ўринбой Раҳмонов ва Жўрахон Раҳмоновлар ва онаси томонидан бобоси Раҳмонберди Мадазимов ушбу театрнинг асосчилари бўлишган.

Коммунистик партия ва Совет ҳукумати Азизулло Иззатуллаевни Иккинчи Жаҳон Урушида кўрсатган қаҳрамонликларини, давлат ва жамият олдидаги хизматларини юксак баҳолади. У 2 даражали "Ватан уруши", „Ҳурмат белгиси“ орденлари, кўплаб медаллари, Ўзбекистон Компартия МҚ ва Олий Кенгаши раёсатининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган.

Азизулло Иззатуллаевнинг отаси Иззатулло Султонов (1900-1977 йиллар, қабри Тошкент вилояти Шуралисой қишлоғида) янги ерларни ўзлаштишда фаол қатнашган, Шуралисой қишлоқ кенгаши котиби, раиси бўлиб ишлаган. Турмуш ўртоғи Назокатхон Раҳмонова (1 март 1902 йил-1934 йил, қабри Ўш шаҳар „Жийдалик“ қабристонида) билан 5 та фарзанд кўришган, 4 таси очарчилик пайтида вафот этишган.

Азизулло Иззатуллаевнинг турмуш ўртоғи Норпошшохон Йўлдошева 1953-1958-йилларда Чиноз ва Янгийўл туманларидан ажраб чиққан Октабр тумани партия қўмитасида ташвиқот ва тарғибот бўлими мудири, 1958-йилдан 1976-йилгача Янгийўл тумани 44 сонли Ҳамза номли мактабида илмий бўлим мудири ва бир вақтнинг ўзида она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, 1976-йилдан 1993-йилгача мактаб директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи фахрий унвони билан тақдирланган[3].

25-январ 1991 йил Азизулло Иззатуллаев вафот этганда, „Янгийўл“ рўзномасининг 29-январ 1991 йил сонида таъзияномаси (некрологи) чиққан. Қабристондаги хайрлашув маросимида Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат маслаҳатчиси Мавлон Умурзоқов, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси, Бош вазир ўринбосари шоира Ҳалима Худойбердиева, Тошкент вилояти ва Янгийўл тумани ҳокимлари ва бошқа масъул раҳбарлар қатнашган ва нутқ сўзлашган.

Манбалар

  1. ↑ Центразия персони, 2015-02-05да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-03-21
  2. ↑ Вспомним Иззатуллаева, 2015-02-05да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-02-05
  3. ↑ Меҳрибон устоз, 2016-09-11да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-09-11

Ҳаволалар