Зиёсферада исми Азиз ва фамилияси Қаюмов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Азизхон Пўлатович Қаюмов (1926-йил 19-январ, Қўқон, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР – 2018-йил 16-феврал, Тошкент, Ўзбекистон) – ўзбекистонлик олим, адабиёцҳунос, филология фанлари доктори (1961), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1983), Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1995), "Буюк хизматлари учун" ордени (2014)[1].

Азизхон Пўлатович Қаюмов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 19-январ 1926-йил
Вафоти 16-феврал 2018-йил(2018-02-16)
(92 ёшда)
Мукофотлари

Биографияси

Азизхон По'латович Қаюмов 1926-йил 19-январ Қўқонда давлат арбоби Пўлат Қаюмов оиласида туғилган. 1933—1943-йилларда Қўоқн шаҳридаги 3-сонли ўрта мактабда ўқиган. 1944—1949-йилларда Ўрта Осиё давлат университетининг шарқ факултетида таҳсил олган. 1949—1957-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида илмий ходим, 1957—1958-йилларда Ўзбекистон ССР Министрлар Советида фан ва олий ўқув юртлари бўйича катта референт, 1958—1961-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти директори, 1961—1963-йилларда Ўзбекистон КП МК фан, олий ўқув юртлари ва мактаблар бўлими, сўнг фан ва маданият бўлими мудири, 1963—1964-йилларда Ўзбекистон Маданият вазири, вазирнинг биринчи ўринбосари, 1964—1974-йилларда Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Кинематография давлат қўмитаси раиси, 1974—1979-йилларда Тошкент маданият институти ректори, 1979—1998-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Қўлёзмалар институти директори, 1998—2018-йилларда Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейида етакчи илмий ходим вазифасида фаолият кўрсатган. 1995-2000-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. 2018-йил 16-феврал Тошкентда 92 ёшда вафот этди, 17-февралда Минор қабристонига дафн этилган.

Асосий илмий ишлари

Қўқон адабий муҳити мавзусида. „Махмур“ (1956), „Ҳозиқ“ (1957), „Ғозий“ (1959), „Садди Искандарий“ (1975), „Алишер Навоий“ (1976, 1991), „Ҳайрат улаброр“ (1977), „Фарҳод ва Ширин“ сирлари" (1979), „Нодир саҳифалар“ (1991), „Бу оҳанг ила бўлғайсен Нақшбанд“ (1993) каби асарлари Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий меросини ўрганишда муҳим ҳисса бўлган. А.Қ. матншунослик соҳасида ҳам самарали иш олиб бориб, бир қанча ўзбек мумтоз шоирларининг асарларини нашрга тайёрлаган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лоуреати (1980). „Шуҳрат“ медали (1996), „Элюрт ҳурмати“ ордени (2003) билан тақдирланган[2].

Манбалар