Азмиддин Хўжаев (1892 — Тошкент — 1946) — шахматчи. Ўзбекистоннинг биринчи чемпиони (1930, Самарқанд). Хўжаев 1924-йилдан Ўзбекистонда замонавий шахмат қридаларини тарғиб этишга бошчилик кидай. Етакчи шахматчиларни таклиф этиб, оммавий мусобақалар уюштирди, шахмат тўгараклари очди. Тошкентнинг Эски шаҳар кисмида жонли шахмат (ҳар бир сипоҳга хос кийинган одамлар иштирок этувчи) ўйинларини ташкил этди. Хайрулла Абдуллаев, Александр Айрапетов, Улуғбек Элбеков каби иқтидорли шахматчиларнинг камол топишига кўмаклашди. 1972-йилдан Ўзбекистонда Хўжаев хотирасига бағишланган анъанавий мусобақалар ўтказиб келинади.

Азмиддин Хўжаев

Манбалар