Azola
Азола (Азолла) – қирққулоқдошлар оиласига мансуб, сувда ўсадиган, спорали кўп йиллик ўсимликлар туркуми. Сув остида ён илдизлари, сув устида қалин баргчалари бўлади. Азоланинг 6 та тури бор. Қазилма турларининг сони 50 га яқин. Азоланинг ба’зилари ҳозирги Жанубий Америка, Африка, Жануби-Шарқий Осиё ва Австралиянинг тропик жойларида кенг тарқалган. Азоланинг қазилма қолдиқлари (спораси, баргининг излари ва мегаспо-раси) бўр давридан плейстоцен давригача бўлган қатламларда учрайди. Масалан, улар Ғарбий Қозоғистонда бўр, Ҳиндистонда эоцен, Устюрт ва Қозоғистонда олигоцен даврларига мансуб қатламлардан топилган. Азола турлари азотга эга бўлганлиги туфайли ундан тупроқнинг унумдорлигини оширишда фойдаланилади[1].Азолла асосан тропик мамлакатларнинг чучук сув ҳавзаларида учрайди ва ватани Вейтнам ҳисобланади.Бироқ А.Н Криштофовичнинг шохидлик беришича,азолла қадим вақтларда О'рта Осиёда ҳам кенг тарқалган бо'либ,унинг қолдиқлари Устюртда ҳам (олигочен) топилган.Азолла - Анабена тузилишига ко'ра икки о'симлик:қирққулоқ -азолла ҳамда унинг танасида жойлашган ко'к- яшил суво'ти Анабена дан иборат хамжихат (симбиоз) организмдир (Лумпкин,Плуcкнетт,1982).
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |